7 йил яшириниб юрган ота топилди

7 йил яшириниб юрган ота топилди

@Jinoyatlar
.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти Қоровулбозор туман бўлими Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2012 йилдаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Ж.Камоловдан ундирувчи Д.Ҳамдамова фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати, қарор нусхаси томонларга юборилган.


Аммо қарздор алимент пулини тўламаслик мақсадида 7 йил яшириниб, давлат ижрочиларидан қочиб юрган. Шу тариқа у алимент пулини умуман тўламаган.


Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан қарздор топилиб, 7 йиллик алимент пули, яъни 40 млн. сўм алимент пуллари ундирилди ва тилхат асосида ундирувчига топширилди. Бу ҳақда uza.uz хабар бермоқда.


ЎзА 


Report Page