Оч жамият, оч одамлар

Оч жамият, оч одамлар

@Qishloqvamen

Бизнинг жамиятда одамлар ҳамма нарсага оч, кўзи оч,  нафақат овқатга балки муносабатларда ҳам очлик кузатилади.

@Qishloqvamen

Кўпчилик кўп болалаи оилада ўсган! Тўғри овқат деб хархаша қилмаганмиз, тўғри кийим деб хархаша қилмаганмиз, тўғри менга меҳр беринг, бор меҳрингизни янги туғилган, кетма-кет туғилган укамлар, опа-синглимлар тортиб олди демаганмиз, аммо тўймаганмиз. Кўпчилик бўлганимиз учун овқатлар бир неча бўлакка бўлинган, меҳр бир неча бўлакка бўлинган, кийим-кечак... Қўл узатсам етади деб эмас, менга ҳам қолармикан, деб кутиб яшаганмиз. Каттардик энди оилада эр хотин бир биридан меҳрини қизғонади, эридан меҳр кўрмаган қайнона ўғлидан меҳр кутади, яъни у оч унинг эри томонидан меҳрга бўлган ташналиги қондирилмаган, шунчаки боллари учун яшаган. Оч қайнона ўғли билан келинига халақит беришни бошлайди. Оч, қалби оч она: “меҳрини менга эмас хотинига бераётган бўлсая ахир менга меҳри етмай қолсая”, деб ўйлайди.

Баъзи қариндошлар, туғишганлар йиғилиб қолса фақат муаммоларини айтади бир-бирига. Сабаби улар атрофдагилара ва эр меҳрига тўймайди, қайнанасидан меҳр кўрмайди ОЧ. Меҳрга очлик ташналигини нолиш билан, муаммоларини бир бировига айтиш билан ўзларининг ҳовурини босадилар. Уларни ҳам тушунгим келади. Ростдан ҳам халқимиз ҳамма нарсага ОЧ, айниқса муносабатлар борасида, меҳр бериш, бир бирини эшитиш, қўллаб-қувватлаш борасида ҚИЗҒОНЧИҚ.

Эр-хотин муносабатлар шу қадар чегаралар билан чизилганки, қайнана келинни пойлайди, ўғлим билан кўп севишмасин деб ҳатто ёшларнинг ётоғига камера қўйиб пойлаганларни кўрдик. Эр ҳам хотиннинг меҳрига ташна эрталабдан кечгача қулдай ишлаган келин, болларидан ортмаган аёлнинг кечаси эрига келганида меҳри тугайди. Эр-хотин бир-бирига шу қадар очки бугун хотин қондирилмаган эҳтиёжларини, меҳрни бошқа ЭРкакдан излайди, эр хотини билан муносабатлари яхши бўлмагани учун (қандай яхши бўлсин, маиший муаммолар тугамаган жамиятда эр-хотиннинг бир бирига муаммоларни айтишдан, нолишдан бошқа суҳбати бўлармиди, бу эса уларнинг тўшагиниям совутади...) ҳатто бегона хотин билан қишлоқдаги энг ташландиқ ҳожатхонада “севишиб”юрибди (видеосини кўрдик ижтимоий тармоқда). Оч одам севишни билмайди, ҳамма нарсага оч одам айниқса, уни фақат ҳирси бошқаради. Шу қадар оч ва шу қадар таъқиқланган ва шу қадар ўз эҳтиросларинига қизғончиқки, оқибатда гуглдан парно қидирадиганлар ҳам бизнинг одамлар!

Шу учун бу жамиятнинг баъзи эркаклари имкон туғилиши билан тўғри келган аёлни, қизни ҳатто кампирни зўрлашга, нафсини қондиришга тайёр (муҳожирликда юрган ҳамюртимиз ўрис кампирга ташлангани мисол)...Уларда менинг дидимга тўғри келмайди деган танлов йўқ. Қизлар ҳам, йигитлар ҳам шу қадар очки очлигидан диди ўсмай қолган, очлигидан ўз таналарини ҳурмат қилмайди, очлигидан осон таслим бўлади, осон зўравонлик қилади. Қалби оч ва қашшоқлигидан руҳини ҳимоя қилмайди, истаган одам унга эгалик қилиши ва топташи мумкин!

Бугун ота-онаси Россияда, хорижда юрган болалар оч. Қорни тўқдир аммо ота ёки она меҳрига оч. Бу ташналикни аламзадалик билан, одамларга заҳрини сочиш билан босмоқда!

Бугун тўйларга борсангиз ҳамма олдига қўйилган нарсадан ташқари яна нарса олиб кетгиси келади, нега кўзи оч деб ўйлайсиз, чунки у болалигида кўп нарсадан қисилган, онг остида ташналик қолиб кетган, шу учун ўзи тўйсаям кўзи тўймайди...Болалар ортиқча меҳр билан эркалатилмагани учун улар оила қургач болаларига ҳам меҳрини қизғонади болалар ҳам меҳрга зор, оч бўлиб катта бўлади.

Пулгаям оч...Озгина ойликка қаноат қилган ота (бошқа иложиям йўқ) пулини ҳар жойидан туйиб зўрға етказган. Бугун пулга оч бўлган бола бирор ёғлироқ жойда ишласа босар тусарини билмай қолиши, кўрмаганнинг кўргани қурсин қабилида иш қилиши мана шундан.

Ҳурликка, эркка очмиз. Озроқ эркинлик тегиши билан шаталоқ отамиз. Масалан, келиннинг уйига бориши муҳокама қилинмайдиган, эридан рухсат сўрамасаям бориши мумкин бўлган аёл билан, қаттиқ таъқибдаги аёлни таққосланг. Биринчи аёл ЭРки ўзида бўлгани учун ота-онасиникига бориб келсангчи уйингга дейишса ҳам икки ҳафталаб бормаслиги мумкин. Нимага? Чунки у билади истаган пайти бориши – хохласа уч кун устма уст бориши мумкин. Яъни у ота-онасининг олдига бориш учун имкон кутмайди. Шу учун хотиржам, шу учун шаталоқ отмайди.

Эрки таъқиқланган аёлчи, жавоб тегса учади, ҳар куни жавоб берилса уйдаги ишиниям ташлаб ҳар куни чопади, чунки унга бошқа бундай имкон берилмаслиги мумкин, имкон топилса яширинча боради, ҳатто жанжал қилади. Билади жанжал қилмаса бир ойлаб ҳам жавоб тегмаслиги мумкин.

Очлик одамларни ана шундай яширинча иш қилишга ундайди...(бу энди алоҳида мавзу)

 


Report Page