Бразилияда «COVID-19»га чалинганлар сони икки миллиондан ошди

Бразилияда «COVID-19»га чалинганлар сони икки миллиондан ошди

@IIBB_Tulyaganov

Бразилияда охирги суткада 45 минг янги бемор ҳисобига коронавирусга чалинганлар умумий сони 2 миллиондан ошди. Бу ҳақда «РИА Новости» ушбу мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб хабар берди.

ССВ ахборотига кўра, Бразилияда коронавирусга чалинганлар умумий сони 2 012 151 нафарга етди, сўнгги 24 соатда касаллиги аниқланганлар сони — 45 403 нафар.

Бир куннинг ўзида 1322 киши коронавирус оқибатида вафот этди, жами қурбонлар сони — 76 688 нафар.

Бразилия коронавирусга чалинганлар ва унинг қурбонлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди.

Report Page