COVID 19

COVID 19

@Xorazm24_7

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида яшовчи Х.да шу йилнинг 28 майида COVID-19 касаллиги тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди.


ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, бундан аввал 76 ёшли ушбу бемор (эркак) узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.


31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.


Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.


Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам COVID-19 инфекцияси тасдиқланган. Уларга шифокорларимиз томонидан даво муолажалари кўрсатилмоқда.


Ўзбекистонда COVID-19 қурбонлари сони жами 18 нафарга етди.

Report Page