COVID-19

COVID-19


Раҳбарият томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар ва тиббиёт ходимларининг фидойилиги туфайли бизнинг марказимизда CОVID-19 вируси билан касалланган беморлар аниқланмади.

Ҳеч ким ушбу вирусни юқтиришдан сақланган эмаслигини тушунамиз, аммо қуйидаги тадбирларни кўриш ёрдамида ушбу ноҳуш ҳолатнинг олдини олишимиз мумкин, хусусан:

- мутахассислар ҳолат бўйича консультация бериш учун бинодан ташқарига чиқадилар. Масофа ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш меъёрларига риоя қилган ҳолда, беморнинг аҳволига дастлабки баҳо берилади. Пандемияни ҳисобга олган ҳолда, беморларнинг логистикаси ва уларнинг кейинги ҳаракатлари тўғрисида кўрсатмалар берилади; 

- касалхонага ётқизилган беморлар, ходимлар ва беморларнинг яқинлари ўртасидаги алоқа имконият қадар чекланади. Зарурат бўлса, масофадан туриб изоҳлар берилади;

- марказнинг барча юзалари кунига бир марта дезинфекция қилинади;

- ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг шахсий гигиенаси учун барча шароитлар яратилади;

- касалхонага ётқизилишидан олдин барча беморлар ва уларни парвариш қилувчи шахслар COVID-19 вирусига текширилади;

Ўз навбатида, жасур ишчиларга, шифокорларга, ўрта ва кичик ходимларга ҳозирги вақтдаги машаққатлари ҳизматлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шунингдек, юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Буларнинг барчаси беморларимизнинг хавфсизлиги учун қилимоқда. Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.





Report Page