COVID-19

COVID-19



I. Ўзбекистон 

Касалланганлар: 2,017  

Янги касалланиш ҳолатлари: +15 

Вафот этганлар: 9

Янги ўлим ҳолатлари: 0  

Тузалганлар: 1,103 

Даволанаётганлар: 905


II. Жаҳон

Касалланганлар: 3,241,483 

Янги касалланиш ҳолатлари: +23,300

Вафот этганлар: 228,882

Янги ўлим ҳолатлари: +852

Тузалганлар: 1,010,947 

Даволанаётганлар: 2,001,654




IV. Охирги янгиликлар

Тожикистонда атипик пневмония сабабли ўлим ҳолатлари кўпайган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тожикистон ва Туркманистонга ўз экспертларини киритишга қарор қилди.


Туркия ҳозирда коронавирус эпидемиясининг энг юқори чўққисини бошда кечирмоқда.


Жанубий Корея Миллий тиббиёт марказининг юқумли касалликлар бўйича мутахассислари COVID-19 дан соғайган беморларда такрорий тестда мусбат натижа тасдиқланишининг эҳтимоли кўплигини таъкидлашди.


Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, иқтисодиётнинг норасмий секторида қарийб 1,6 млрд. ишчи пандемия натижасида тирикчилик учун маблағларини йўқотиш хавфи остида.


Дунё бўйлаб университетлар COVID-19 муаммосини ҳал қилишда ўз ресурслари, мутахассислари, лаборатория ва маблағларини сафарбар қилиб ҳамкорликни кенгайтиришмоқда.


Япония ҳукумати мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ фавқулодда ҳолатни яна бир ойга узайтириш чораларини кўрмоқда.


Афғонистон парламенти коронавирус тарқалиши хавфи туфайли ўз фаолиятини икки ҳафтага тўхтатди.


Грузия ҳукумати карантиндан чиқишнинг 6 босқичдан иборат режасини амалга ошира бошлади.


Беларусияликлар давлат барча оммавий тадбирларни тақиқлашини кутмоқда.


Финляндияда мактаблар 14 майда очилиши эълон қилиниб, тўққизинчи синфгача бўлган ўқувчилар мактабга қайтиши, юқори синфлар эса ўқишни масофадан давом эттириши қарор қилинди.


Қозоғистонда бир қатор савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти ҳамда айрим йўналишлардаги авиарейсларга рухсат берилди.


Дональд Трампнинг фикрича, Хитой янги пандемияни унинг иккинчи муддатга сайланишига йўл қўймаслик учун бошлаган.


Хитой Тиббиёт фанлари академиясининг Патоген биология институти олимлари коронавирус йўқ бўлиб кетмайди ва ҳар йили мавсумий грипп каби қайтиб келади, деб таъкидламоқда.


БМТ прогнозига кўра, коронавирус оқибатида юзага келган инқироздан кичик ва ўрта кўрхоналар, қишлоқ хўжалиги ходимлари, ўз-ўзини банд қилганлар, қочоқлар ва меҳнат мигрантлари энг кўп зарар кўради.


Хитойлик экпертлар, собиқ СССР республикаларида АҚШни биологик лабораторияларининг фаолияти хавотирли эканлиги хақида фикр билдирмоқда. 


Очиқ расмий Интернет манбалар.

30.04.2020й.

Report Page