COVID-19

COVID-19

CORONAVIRUS

Коронавирус: Ўзбекистон ва жаҳондаги – Covid-19 га оид 

сўнги кўрсаткичлар ва янгиликлар 


I. Ўзбекистон 

Касалланганлар: 1,969  

Янги касалланиш ҳолатлари: +30 

Вафот этганлар: 8

Янги ўлим ҳолатлари: 0  

Тузалганлар: 1,066 

Даволанаётганлар: 895


II. Жаҳон

Касалланганлар: 3,160,779 

Янги касалланиш ҳолатлари: +24,271

Вафот этганлар: 219,265

Янги ўлим ҳолатлари: +1,452

Тузалганлар: 974,672 

Даволанаётганлар: 1,966,842




IV. Охирги янгиликлар

Тошкент шаҳридаги клиникаларда COVID-19 касаллигидан даволанаётган беморларнинг 8 нафари оғир аҳволда қолмоқда.


Хитой ҳукуматининг гуманитар ёрдамининг иккинчи қисми Ўзбекистонга етказиб берилди.


Ўзбекистон Маданият вазирлиги тизимининг ходимлари томонидан 

7 млрд. 112 млн. сўм маблағлар «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига йўналтирилди.


Ўзбекистонда 2021 йилгача барча тиббиёт ва таълим муассасалари тезкор интернетга уланади. “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор қабул қилинди.


Сингапур технология ва дизайн университети олимлари ўтказган тадқиқотга кўра, коронавирус пандемияси дунё бўйлаб 2020 йил ноябрда бутунлай тўхташи прогноз қилинмоқда.


Францияда коронавирусни даволашда ревматоид артрит (бўғимлар яллиғланиши)га қарши ишлатиладиган дорилардан фойдаланилган клиник тадқиқот ижобий натижалар берди.


АҚШ Хитойни COVID-19 га қарши антитанани аниқловчи сифатсиз тестларни етказиб берганликда айбламоқда.


Обама, Клинтон ва Сандерс кейинги йил Трамп Президент бўлишини хоҳламайди. Байденнинг рейтинги амалдаги Президентникидан юқори.


Дубай ҳукумати мамлакатни сайёҳлар учун жорий йилнинг июль ойида очмоқчи. Жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва глобал тенденцияларга қараб сентябргача кечиктирилиши мумкин.


Бразилия Президенти Жаир Болсонаруга қарши мумкин бўлган импичмент жараёни ҳақида бразилияликларнинг фикрлари тенг иккига бўлинди.


Япония пандемияни тугатиш учун янги чоралар қўллашга ўтмоқда. Мавжуд чоралар ва қонунчилик базаси эпидемияни тўхтатиш учун етарли бўлмаса, махсус чоралар кўрилиши режалаштирилди.


Россияда коронавирусни юқори ҳароратларгача қиздирилган гелий-кислород аралашмалари ингаляциялари ёрдамида даволаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказила бошланди.


Россия Президенти Владимир Путин ҳукуматга Роспотребнадзор билан биргаликда 5 майга қадар карантин режимидан босқичма-босқич чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни сўради.


Коронавирус инфекцияси Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Кореяда тўхтагани маълум қилинди.


Европа шаҳарларида велосипедчилар учун инфратузилмани яхшилашга эътиборни кучайтириш режалаштирилди.


Францияда 5 мингдан ортиқ киши қатнашадиган оммавий тадбирларни сентябргача ўтказилмасликка қарор қилинди.


Очиқ расмий Интернет манбалар.

29.04.2020й.

Report Page