Covid-19

Covid-19

amirkhan

Коронавируснинг қайд этилиши камайиб бораётгани мамлакатда пандемия тугаётганини англатадими


AОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Хусусан, республикада коронавирус касаллиги қайд этилиши камайиб бораётгани, бу мамлакатда пандемия тугаётганини англатиши ҳақида савол берилди.

“Ундай дегани эмас. Вазият бирмунча юмшаётган бўлса-да, ҳали 1000 дан ортиқ бемор даволанишни давом эттиряпти, 85 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб туришибди.

Мутахассисларнинг фикрича, коронавирусга чалинган битта одам эътиборсиз қолдирилса ва одамлар орасида юрса, бир ойда 406 та одамга касалликни юқтириши мумкин экан.

Охирги беморимиз шифохонадан чиқиб кетганидан кейин 14 кун давомида янги бемор рўйхатга олинмаса, ўшанда биз хотиржам бўлсак бўлади”, - деди у.

Шунингдек, Нурмат Отабеков касалликнинг камайиб бориши, асосан олиб борилаётган даволаш, профилактика ишларининг самарасими ёки об-ҳаво исиб кетганининг таъсири бўляптими, деган саволга жавоб берди.

“АҚШ Миллий хавфсизлик вазирининг илмий ишлар бўйича ўринбосари икки ярим ой давомида олиб борган тадқиқотларига кўра, юқори ҳарорат, намлик ва қуёш нури коронавируслар салбий таъсир қилар экан.

Агар ташқаридаги ҳаво ҳарорати 23-24 даража, намлик эса 20 фоиз бўлса,  нарсалар юзасидаги 50 фоиз вируслар ўлиши учун 18 соат вақт керак бўлар экан. Агар ўша ҳароратда намлик 80 фоизгача кўтарилган бўлса, 50 фоиз вируслар ўлиши учун 6 соат вақт керак бўларкан. Агар ўша намликда ҳарорат 30 даража бўлса, коронавирус 1 соатда, мабодо у ерга қуёш нури тушиб турса — 1,5 минутда нобуд бўларкан.

Даволашдаги 49,4 фоиз самарадорликни зинҳор инкор қилиб бўлмайди. Бундай кўрсаткич ҳатто ривожланган давлатларда ҳам йўқ”, - деди у.

Manba: Kun.uz


Report Page