Covid-19: Иқтисодий муаммо, Марказий Осиё ва жаҳонга назар.

Covid-19: Иқтисодий муаммо, Марказий Осиё ва жаҳонга назар.

Учқунбек Валижонов
Covid-19


Баҳор мавсуми – қатор касалликлар кўп учрайдиган пайт. Ҳозир бутун соғлиқни сақлаш соҳаси коронавирус билан оворадек таассурот ўйғонади. Аммо тизим ўзининг кундалик фаолиятини ҳам бир маромда олиб бормоқда.

​​Коронавирус дунёни забт этди. Унинг таъсирига тушмаган озгина давлат қолди ва, қизиғи, улар камбағал минтақаларда жойлашган. Бой-бадавлат ўлкалар вируснинг асосий нишони бўлди ва қаршилик қилиш йўлларини тополмади. Бу тенглик, дўстлик, инсонийлик ҳақидаги фильм учун яхши сценарий бўлса керак, келажакда.


Коронавирус ҳақида фильмлар олиниши аниқ. Романлар ёзилади. Комикслар-ку, босилиб кетса – бўм-бўш шаҳарлар тасвири бусиз ҳам постапокалиптик график адабиётда муҳим ўрин тутади. Лекин у одамларнинг ҳиссиёти билан ўйнашибгина қолмай, дунёда сезиларли сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар ясади. Энди у ҳақда диссертациялар ёзилади, илмий тадқиқотлар амалга оширилади.


Микробиология, тиббиёт, фармацевтикани назарда тутмаяпман – бу соҳаларда илмий ишлар қилиниши аниқ. Коронавирус ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан ҳам ўрганилади. Коронавирус шиддатли тарқалди. У ҳақдаги ахборот эса ундан-да шиддатли тарқалди. Коронавирус бир неча ойда ҳаммаёққа тарқалиб кетиши коммуникациялар, мобиллик қай даражада ошганини кўрсатади. У ҳақдаги ахборот кенг тарқалиб, вирус етиб бормаган жойларда ваҳима ва ниқоб сотиб олиш эпидемиясини кўтарди. Бу глобаллашув миқёси қай даражага етганидан гувоҳлик беради.


Хуллас, яқин бир неча йилда коронавирус бўйича илмий грантлар эълон қилиниши мумкин. Ҳозирча, Марказий Осиёдаги вазият ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак.


Бир замонлар, ҳали ислоҳотлар бошланмаган замонларда рус экспертларининг Марказий Осиё республикалари бўйича прогнозлари, таҳлиллари жуда кўп чиқарди. Аксариятида ҳокимият алмашуви курашга ва ҳатто фуқаролик урушига олиб келиши, бу республикалар иқтисодиёти тез орада қулаши, айрим вилоятларда айирмачи кучлар пайдо бўлиши ёзиларди. Бундай башоратларни ўқийвериб ваҳимага тушиб қолганимда мен ҳурмат қилган бир киши айтганди: “Бундай манзарани ҳар бир минтақа учун чизиб берса бўлади. Экспертлар одатда энг қўрқинчли эҳтимолликни олади, лекин одам табиатан тартибни, тинчликни хуш кўради ва доимо келишишга, муросага интилади. Уруш ва айирмачилик эҳтимоли ҳамиша жуда паст бўлади ва камдан-кам ҳолларда бундай воқеалар рўй беради”. Кейинги йилларда бўлган воқеалар бу гапларни тасдиқлади: ҳеч бир прогноз амалга ошмади.

Yandex

Яндекс тизимининг «Ўз-ўзини изоляциялаш» индексига кўра, Тошкент шаҳрининг деярли 100 фоиз аҳолиси ўз-ўзини изоляциялашга эришган. Пойтахт учун бу кўрсаткич 4.5 баллни ташкил этмоқда. Ушбу халқаро тажриба COVID-19 га қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади.


МДҲ давлатлари пойтахти бўйича ўз-ўзини изоляциялашнинг қиёсий кўрсаткичлари: 

(Максимал белгилаш - 5 балл)

1. Минск ш - 4.5

2. Ереван ш - 4.7

3. Боку ш - 4.5

4.Москва ш - 4.3

5. Бишкек ш - 3.8

6. Нур-Султон ш - 3.3


Марказий Осиё мамлакатлари коронавирусга қарши кураш йўлида бирлашмоқда

Минтақа давлатларининг маълумот алмашиш ва логистика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги Москванинг бу каби хавфли вазиятга муносабатидан кескин фарқ қилади.


COVID-19 вирусининг тарқалиши кучайиб борар экан, Марказий Осиё мамлакатлари маълумот алмашишдаги фаол ҳамкорлик, логистика бўйича ҳамжиҳатликда иш юритиш ва минтақада пандемия авж олган пайтда бирдамликни кучайтириш билан касалликка қарши кураш йўлида бирлашмоқдалар.


Фото: Архивдан

Пайшанба (16 апрель) кунига келиб, минтақадаги уч мамлакатда коронавирус ҳолатлари қайд этилган: Қозоғистонда касалланганлар сони 1331 та, улардан етти нафари ўлган; Қирғизистонда 449 та касалланиш ва 4 ўлим ҳолати; Ўзбекистонда эса 1379 та касалланиш ва 4 ўлим ҳолати қайд этилган.


Тожикистон ва Туркманистонда COVID-19 вирусига чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳолат рўйхатга олинмаган.


Расмий маълумотларга кўра, коронавирус Марказий Осиёга март ойида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 касаллигини глобал пандемия деб эълон қилганидан сўнг, бир оз кечикиб кириб келди.


Ўшандан бери Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ижтимоий масофани таъминлашга доир қатор чора-тадбирларни амалга оширди. Кинотеатрлар, савдо марказлари, кафе ва ресторанлар ёпилди.


Ўзаро кўмак.

Минтақада касаллик авж олиб борар экан, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари бир-бирларига ўз ёрдамларини таклиф қилмоқдалар.


27 март куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Бишкекдаги президент матбуот хизмати хабар берди.


Мулоқот чоғида коронавирус тарқалишига қарши кураш, савдо, иқтисодиёт ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди, дейилади пресс-релизда.


Пандемия Марказий Осиё давлатларининг турли соҳаларда бирлашишига ёрдам берди.


Март ойи бошида қозоқ-қирғиз чегарасидаги божхона ходимлари ҳужжатларни тезлик билан текшира олмагани сабабли чегарада юк машиналари тўпланиб қолган эди.


Март ойи ўрталарида Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин қирғизистонлик ҳамкасби Муҳаммедкали Абилгазиев билан юк машиналарининг чегарадан ўтиш жараёнини соддалаштириш ва коронавирусга қарши кураш бўйича ҳамкорликдаги чораларни келишиб олган.


Шу қаторда, COVID-19 вируси билан касалланиш ҳолатлари ўсиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистон ҳам қўшни Қирғизистонга ёрдам қўлини узатмоқда.


29 март куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қирғизистоннинг Ўш вилоятига 10 минг дона ниқоб ва 900 та комбинезон юборган бўлса, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 4800 та тезкор тест ва реагентлар жўнатган. Бу ҳақда Бишкекнинг Gezitter.org нашри хабар берган.

Қирғизистонга гуманитар ёрдам

Шу билан бирга, 2 апрель куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига 1000 тонна ун, шахсий ҳимоя костюмлари, респираторлар, қўлқоплар, кўзойнаклар ва контактсиз термометрлар ортилган юк поезди етиб келди, деб хабар беради Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги.


Коронавирус пандемияси чоғида Қирғизистон ва Ўзбекистондаги маҳаллий ҳокимликлар ўзаро ҳамкорликни янада кучайтирдилар, деди Ўш вилоятида ҳуқуқ-тартибот органларига коронавирус тартибига риоя қилишга кўмаклашаётган кўнгиллилар штаби вакили Қодир Сулаймонов.


«Ҳозир, айниқса пандемия вақтида Қирғизистон ва Ўзбекистон бир-бирига озиқ-овқат ва зарурий тиббий жиҳозлар билан ёрдам бериб, ҳақиқий дўстона муносабатни намойиш қилмоқда», дейди Сулаймонов.

Шунингдек, 2020-йил 3-апрель куни чегарадош Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг 600 тоннага яқин гуманитар юки Афғонистон томонига беғараз равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Афғонистонга гуманитар ёрдам

Тадбирда Афғонистоннинг фавқулодда вазиятлар бўйича давлат вазири Нажиб Фаҳим, Балх вилояти губернатори Исъҳоқ Раҳгузар, шунингдек, Ўзбекистон Элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов ва мамлакатимиз Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.


Тантанали маросим доирасида брифинг бўлиб ўтди, унда расмий шахслар, кўплаб афғон жамоатчилиги, интелгенцияси, диний ташкилотлар ва ушбу мамлакат оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Афғонистон томони Президент Шавкат Мирзиёевга ва қардош ўзбек халқига коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир вазиятда инсонпарварлик ёрдами кўрсатгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Тинчлик ўрнатишда, шунингдек, Афғонистон иқтисодиёти ва инфратузилмасини тиклашда Ўзбекистон роли юқори баҳоланди.


Балх вилояти маъмуриятининг раҳбари Исъҳоқ Раҳгузар Ўзбекистон ҳақиқий қардош давлат эканлигини, Афғонистоннинг ҳар бир фуқароси уни қўллаб-қувватлаётганини ҳис этаётгани ва ҳис этишини таъкидлади.

Баъзи одамларда кузатганман: катта тезликда машина келаётганига қарамай, индамай, секинлик билан йўлдан ўтиб кетаверишади. “Эҳтиёт бўлмайсанми?” десам, “Керак бўлса тўхтаб, йўл беради”, деб жавоб беришади. “Тўхтамасачи?”, десам, “Унда қамалиб кетади”, деган жавоб оламан. “У-ку, қамалиб кетади, ўзингчи? Ўлиб кетасан-ку? Наҳот жонинг шунчалар қадрсиз бўлса?” деб суҳбатни давом эттираман одатда, лекин тайинли жавоб ололмайман. Агарда суҳбат давом этса, инсон нафақат ўзи, балки қариндошлари учун ҳам жавобгарлиги, энг камида улар учун ўзини асраши зарурлигини айтардим, лекин одатда бунгача етиб бормайди.


Бу одамлар илгари муаммо туғдирса, ўзига, нари борса қариндошларига туғдирарди. Коронавируспандемияси чоғида ана шундай одамлар жамиятга муаммо туғдирмоқда. Ҳар куни чет элдан қайтган кимлардир яширинча тўй ёки зиёфат ўтказиб, юзлаб одамлар билан кўришаётгани, касалини яшириб, уйда ётгани ёки карантиндан қочаётганини эшитяпмиз. Бу одамлар хавфни тўла англаб етмаган кўринади. Лекин улар нафақат ўзини, бошқа юзлаб, минглаб одамларни ҳам хавф остига қўймоқда.


Аслида бу каби феъл-атвор Ўзбекистонгагина хос эмас. АҚШда, Италияда, Британияда ҳам одамлар вирусга беписанд бўлди, фестивалларда юрди, пляжларда, боғларда бемалол кезиб юрди. Бунинг оқибатида касаллар сони кескин ортиб кетди. Энди ривожланган давлатларнинг тиббиёти ҳам барча хасталарни ва карантиндагиларни эплай олмаяпти. Коронавирусга қарши дори йўқлиги вазиятни чигаллаштиряпти.


Коронавирус сабабли дунёда нималар ўзгарди ёки ўзгариши мумкин? Биз бу ҳақда бир нечта инфографика ва ўсиш динамикаси ҳақида маълумот тўпладик.

Аҳолининг 65 ёшдан юқори бўлган фуқаролари бўйича статистик маълумоти


Аҳолининг 65 ёшдан юқори бўлган фуқаролари бўйича статистик маълумоти.

Worldometers.info маълумоти бўйича

❓ 2020 йили қайси касалликлардан одамлар кўпроқ вафот этишмоқда?


Биринчи навбатда айтиш керакки, бу коронавирус эмас. Коронавирус, ҳаттоки, бешталикка ҳам кирмайди. Негаки, оддий мавсумий гриппдан (9 апрель соат 18:00 га кўра) 132 минг киши вафот этган ва бу кўрсаткич ошиб бормоқда. Коронавирусдан эса 90 мингга яқин инсон вафот этган.


📊 Worldometers.info сайтининг маълумотларига кўра, бу йили

Юқумли касалликлардан 3 млн 548 минг;

Саратондан 2 млн 244 минг;

Чекиш сабаб 1 млн 366 минг;

Спиртли ичимликлар сабаб 683 минг;

ОИВ ва ОИТСдан 459 минг;

Маляриядан 268 минг инсон вафот этган.


Бундан ташқари, 2020 йилнинг бошидан бугунга қадар

11 млн. 618 минг маротаба аборт қилинган;

2 млн. 77 минг беш ёшга тўлмаган бола нобуд бўлган;

293 минг марта ўз жонига суиқасд қилинган;

84 минг она туғруқ вақтида дунёни тарк этган.


Тўғри, коронавирус жуда катта хавф. У нафақат одамлар ҳаётига, балки жаҳон иқтисодиётига ҳам улкан зарарлар келтирмоқда. Бироқ барчасини ҳисобга олиб яшаш айни вақтда энг тўғри қарордир.

ECONS


Оксфорд университети тадқиқотчилари ва талабалари дунё мамлакатларидаги карантин чораларининг "қатъийлик индексини" тузиш учун онлайн маълумотлар базасини яратишди.


Маълумотлар деярли барча давлатларда коронавирус ҳолатлари сони ошиб бориши билан карантин чоралари ҳам қатъийлашганини кўрсатади. Баъзи давлатларда карантин чораларининг қачон киритилганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин: энг кўп коронавирус ҳолатлари аниқланган АҚШ ва Италия давлатларида карантин чоралари бўйича қарор қабул қилиш касаллик юқтирганлар сонининг ошиб боришидан ортда қолган.

Шавкат Мирзиёев - селектордаги ҳолат бўича мажлисдан


Олдинроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев: "Карантин ва чеклаш тадбирларини вақтида киритмаганимизда, беморлар ва йўқотишлар бундан анча кўп бўлиши аниқ эди", — дея таъкидлаган эди.


Statista

Джонс Хопкинс университетининг тезкор маълумотларига кўра, 15 апрель ҳолати бўйича коронавирус пандемияси дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалди  


COVID-19 натижасида даромаднинг минтақалараро пасайиши


COVID-19 пандемияси натижасида даромадининг 20% пасайиши сабабли минтақалараро 500 миллиондан зиёд одамлар камбағалликка дучор бўлиши мумкин.

https://yandex.uz/web-maps/covid19/isolation?ll=70.367999%2C41.501735&z=6

⚡️15 апрель ҳолатира кўра, МДҲ давлатлари орасида ўз-ўзини изоляциялаш Индексининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилмоқда (4.2 балл).

❗️ЖССТ тавсияларига кўра, ўз-ўзини изоляциялаш COVID-19га қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади

OECD

Баъзи давлатларда Соғлиқни Сақлаш харажатларининг киши бошига тўғри келиши. 2018

(Яъни Давлат Бюджетидан Соғлиқни Сақлашга ажратилган маблағларнинг киши бошига бўлинганда тақсимланиши.)

( 💵 долларда)


🇺🇸 АҚШ: $10,586

🇩🇪 Германия: $5,986

🇸🇪 Швеция: $5,447

🇨🇦 Канада: $4,974

🇫🇷Франция: $4,965

🇯🇵Япония: $4,766

🇬🇧Буюк Британия: $4,070

🇮🇹Италия: $3,428

🇪🇸Испания: $3,323

🇰🇷Жанубий Корея: $3,192

🇷🇺 Россия: $1,514

🇧🇷 Бразилия: $1,282

🇹🇷 Туркия: $1,227

🇿🇦 Жанубий Африка: $1,072

🇮🇳 Ҳиндистон: $209


Жаҳон мамлакатларининг Covid-19 пандемиясига қарши чораларга ажратилаётган маблағлари

Коронавирусга қарши чораларга давлатлар ҳукумати томонидан ажратилаётган маблағлар. Хулоса ўзингиздан.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти давлатлар томонидан молиялаштирилиши


Баъзи одамларда кузатганман: катта тезликда машина келаётганига қарамай, индамай, секинлик билан йўлдан ўтиб кетаверишади. “Эҳтиёт бўлмайсанми?” десам, “Керак бўлса тўхтаб, йўл беради”, деб жавоб беришади. “Тўхтамасачи?”, десам, “Унда қамалиб кетади”, деган жавоб оламан. “У-ку, қамалиб кетади, ўзингчи? Ўлиб кетасан-ку? Наҳот жонинг шунчалар қадрсиз бўлса?” деб суҳбатни давом эттираман одатда, лекин тайинли жавоб ололмайман. Агарда суҳбат давом этса, инсон нафақат ўзи, балки қариндошлари учун ҳам жавобгарлиги, энг камида улар учун ўзини асраши зарурлигини айтардим, лекин одатда бунгача етиб бормайди.


Бу одамлар илгари муаммо туғдирса, ўзига, нари борса қариндошларига туғдирарди. Коронавирус пандемияси чоғида ана шундай одамлар жамиятга муаммо туғдирмоқда. Ҳар куни чет элдан қайтган кимлардир яширинча тўй ёки зиёфат ўтказиб, юзлаб одамлар билан кўришаётгани, касалини яшириб, уйда ётгани ёки карантиндан қочаётганини эшитяпмиз. Бу одамлар хавфни тўла англаб етмаган кўринади. Лекин улар нафақат ўзини, бошқа юзлаб, минглаб одамларни ҳам хавф остига қўймоқда. Касални енгишнинг ягона чораси – уйда ўтириш.


Барча уйда ўтирса, хасталар ва карантиндагилар ичидан вирус чиқиб, аксарият тузалиб кетади, вирус бошқа жойларга тарқалмайди. Агар барча ўзбекистонликлар масъулиятни ҳис қилиб, яширинча тадбирлар уюштирмай, ўзини кўрсатмай, хавфсизликка риоя қилиб, уйида ўтирса, 2–3 ҳафтада вирусни енгамиз ва одатий ҳаётимизга қайтамиз. Баъзилар карантинда эрки чекланаётганидан нолимоқда. Лекин бир ойча эрксизликка чидамасангиз, яқин икки йилда эрксиз яшайсиз – вирус одамга мослашиб, вирулентлиги пасайишига тахминан шунча вақт кетади.


Хуллас, буёғи ўзимизга боғлиқ. Ҳукумат кескин чоралар кўряпти – уйдан сабабсиз чиқиш, шахсий машинада юриш тақиқланди, навбатдаги тақиқларни кутамиз. Бу чоралар бугунги вазиятда асосли. Ҳатто бундан кескинроқ чоралар кўришга тўғри келади. Лекин мажбурлаш билан иш битмайди. 35 миллион одамни тўлиқ назорат қилиш ҳам деярли имконсиз. Ҳар бир одам ўзи, қариндошлари ва жамият олдида масъулиятни ҳис қиладиган пайт келди.


Report Page