COVID-19 !!!

COVID-19 !!!


Коронавирус COVID-19 

Ўзбекистонда

Юқтирганлар

221 киши

Соғайганлар

25 киши

Вафот этганлар

2 киши

Ўзбекистонда ташхис қўйиш учун 200 мингдан ортиқ тест тизимлари захираси мавжуд

Айни кунларда коронавирусга текшириш учун мўлжалланган тест захираси 200 минг донадан зиёдроқни ташкил этади. Бу ҳақида Бош санитария инспектори Нурмат Отабековга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

SHOVSHUV.UZ

Фото: Reuters

«Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумотига кўра, айни кунда Covid-19 вирусининг мавжудлигини текширувчи тестларнинг 200 минг донадан зиёдроқ захираси мавжуд», деди Нурмат Отабеков 3 апрель куни ўтказилган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, маҳаллий тест ишлаб чиқариш тизими ой охирига қадар 50 минг дона тест ишлаб чиқариши режалаштирилган.

«Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ахборотига кўра, апрель ойи якунига қадар маҳаллий шароитда 50 минг дона тест ишлаб чиқарилиши мўлжалланган. Улар Снаитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан клиник текширувларни ўтказиши, Фармацевтика қўмитасига ҳужжат топшириши лозим», дея таъкидлади Бош санитария инспектори.

Бундан аввалроқ Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳолини ёппасига тест қилиш режалаштирилмаганини айтиб, бу иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаслигини таъкидлаб ўтганди.

SHOVSHUV.UZ

TELEGRAMDAGI INTAGRAMDAGI RASMIY ✅ SAHIFALARIMIZGA OBUNA BO'LING 📱 KANALIMIZNI DO'STLARGA HAM ULASHING 💁‍♂️

Report Page