Коронавирус инфекциясига чалинган 7 нафар бемор соғайди.

Коронавирус инфекциясига чалинган 7 нафар бемор соғайди.

🌐OLTIARIQ_TV

Ҳозир улар реабилитацияга кузатилган

@ssvuz

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб таҳдид солиб турган бир пайтда, юртимизда ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда курашмоқдалар.

Қувонарли жиҳати, фидойи ва ватанпарвар шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнингдастлабки 7 нафари бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан халос бўлган фуқароларимиз маълум муддат шу ерда карантинда бўлишади. 

Маълумки, давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари олдига коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишни асосий вазифалардан бири сифатида қўйган эдилар. Ушбу даъватдан руҳланиб, бор тажриба ва маҳоратларини ишга солишган шифокорларимиз фидойилиги бир гуруҳ беморларимизнинг соғайишини таъминлади десак, муболаға бўлмайди.

Хасталикдан фориғ бўлган беморларимизнинг ҳам қувончи чексиз. Улар Президентимизга, фидойи шифокорларимиз, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам бераётган барча инсонларга чуқур миннатдорлик билдиришмоқда, дуо қилишмоқда. Ушбу қувонч кўз ёшлари айни пайтда инфекция тарқалиб кетишининг олдини олишда кеча-ю кундуз тинмай меҳнат қилаётган барча инсонлар фаолиятига муносиб баҳо, муносиб эҳтиромдир. 

Энг муҳими, сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожига бевосита Президентимиз ташаббуси билан алоҳида эътибор қаратилгани коронавирус балосига қарши самарали курашиш учун замин яратди. Эндиликда эса юртимизнинг барча ҳудудларида махсус шифохоналарнинг жадаллик билан қурилаётгани, зарур тиббий ускуналар, жумладан, 300 мингта экспресс-тест ҳамда 500 та сунъий нафас олдириш аппаратларини харид қилиш чораларининг кўрилаётгани шифокорларимиз фаолияти самарадорлигини янада ошириши шубҳасиз. Бу эса айни пайтда коронавирус инфекцияси билан хасталанган беморларимизнинг соғайиб кетишларида муҳим аҳамиятга эга.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Президентимиз раҳбарлигида барча ресурслар ишга солиниб, зарур ва қатъий чоралар амалга оширилаётган бир пайтда фуқароларимиз ҳам ушбу жараёнга масъулият билан қарашларини, хасталик аломатлари сезилганда, яширмасдан зудлик билан шифокорларга мурожаат қилишларини сўраб қоламиз. Бу билан нафақат коронавирус инфекциясининг даҳшатли оқибатларидан ўз соғлингизни ҳимоя қиласиз, балки оилангиз, яқинларингиз ва бутун жамият учун ҳам яхшилик қилган бўласиз.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Report Page