Самарқандда тиббий ниқобсиз ҳайдовчилар ва йўловчилар кўчадаги камералар ёрдамида аниқланмоқда

Самарқандда тиббий ниқобсиз ҳайдовчилар ва йўловчилар кўчадаги камералар ёрдамида аниқланмоқда

🌐OLTIARIQ_TV


foto Kun.uz

...

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма куч воситаларни бошқариш Вазият маркази ходимлари томонидан кўчада пиёда ва автотранспортда тиббий ҳимоя ниқобсиз ҳаракатланаётган фуқаролар аниқланмоқда.

Вазият марказига уланган камералар автомашиналарнинг давлат қайд этиш рақамларинигина эмас, кўчада очиқ юз билан ҳаракатланаётган фуқароларни юзидан таниб, шахсига ойдинлик киритиб бера олади.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, камералар ёрдамида аниқланган, мавжуд қоидаларга беписандлик қилиш билан ҳуқуқбузарликка йўл қўйган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, тегишлилиги бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун юборилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 27 апрель куни Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Самарқандда янгидан барпо этилган, жиҳозлаш ва дастурий таъминотга яна 4 миллиард сўм сарфланган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг янги биносини очиб берган эди.

Янги бинода Марказий Осиёда ягона бўлган, «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида Вазият маркази барпо этилган. Айни пайтда Самарқанд шаҳрида ўрнатилган 4 мингдан зиёд камераларнинг 1100 дан ортиғи марказнинг куч ва воситаларни ягона геоинформацион бошқариш тизимига уланган.

Марказда Самарқанд шаҳрининг геоинформацион харитаси яратилган. Маҳаллий дастурчилар томонидан яратилган, видеотасвир орқали одам юзини аниқлаш тизими биометрик маълумотлари базада бўлган барча фуқароларни танийди, шунингдек, қидирувда бўлган шахсларни сониялар ичида аниқлаб, хабар беради.

Report Page