Чернобыл

Чернобыл


1986-йил 26-апрель. Кўпчилик бу сана нима билан боғлиқ эканини билади, лекин унинг дахшатини тушуниайди. Худди менга ўхшаб. Бир дўстимнинг тавсияси билан Чернобыл мини сериалини томоша қилдим. Бу HBO томонидан реал фактлар асосида суратга олинган сериал бўлиб, ўша даврдаги инсонларнинг азоб-уқубатлари, хатолари ва таърифлаб бўлмас мардлигу жасорати хақида хикоя қилади. Ўша даврда хам ўз манфаати йўлида хатосини яширишга уруниш, ёлғон маълумот бериш каби кечириб бўлмас хатолар қилишган. Лекин хамма хам эмас. Ўша хатони оқибатларини бартараф этиш учун 600000 инсон ўз хаётини хатарга қўйиб Чернобылда хизмат қилган экан.

Бу сериални кўриб бугунги кундаги пандемия унчалик хам қўрқинчли эмасдек туюлади. Энг таъсирлиси ўша даврда кўпчилик ўлимга кетаётганини билиб хам бир оғиз қаршилик қилишмаган. Ўз халқи учун керак бўлса бутун инсоният учун ўз жонини фидо қилишган. Фидоийлик қилган. Масалан сув ости бакларида тўпланиб қолган сувни чиқариб ташлашга шароит яратиш учун радиация билан захарланган сувга тушган 3 та қахрамон: Аноненко, Беспалов, Барановлар. Улар ўша сувга тушишса 1 хафтадан кейин ўлишлари мумкинлигини билишган, ўлганда хам азобланиб чидаб бўлмас огриқлар таъсирида ўлишарди, уларга хатто морфин хам ёрдам бермасди, лекин улар барибир ўз вазифасини бажаришди.

Ёки инсонларнинг мардлигига ва фидоийлигига яна бир мисол: Ўша пайтда АЭС ёқилгисидан чиқаётган радиацияни камайтириш учун 5000 тонналаб қум ташланган ва бу қум иссиқликдан эриб 2000 °С ли лавага айланган. Бу лава АЭС остидаги бетон плиталарни эритиб ер ости сувларига ўтиб кетиши ва бутун днепр дарёсини захарлаши мумкин эди. Шунда 400 нафар шахтёрга 6 хафта ичида 30х30 метрли туннел қазиш топширилган. Ўша бетон плиталарни эритиб юбораётган лавадан атиги 12 метр чуқуррокдан. Тасаввур қиляпсизми хам захарли, хам иссиқ лавадан 12 метр пастдан. У ердаги харорат 50°С бўлган. Яна бир фидоийлик намунаси бу: АЭС томида ётган ва хар соатда 1000 дан 12000 рентгенгача радиация тарқатаётган графит бўлакларини реакторга тушириб юборишда қатнашган 2800 мард инсон эди. Нимага бунчалик кўп одам дерсиз, чунки ўша даврдаиг энг яхши химоя кийимларини кийсангиз хам сиз радиацион худудда 1.5 дақиқагина туришингиз мумкин бўларди, шунда хам умрингиз 2 баробар қисқарарди. Хуллас ўша Чернобыл фожеаси оқибатларини бартараф этишда қатнашган барча инсонлар хақиқий маънода қахрамонлик кўрсатишган. Биз улардан қарздормиз...


П/С: Ўша ходисанинг айбдорлари

  1. Виктор Брюханов
  2. Анатолий Диятлов
  3. Николаи Фомин лар атиги 10 йилга қамалишган.

👉@my_private_blog

Report Page