Central Park боғнинг 85 йиллигини нишонлашга таклиф этади!

Central Park боғнинг 85 йиллигини нишонлашга таклиф этади!


13 ва 14 июль кунлари собиқ Тельман истироҳат боғи 85 йиллигини ўтган йиллар руҳидаги махсус дастур ва архивдаги ажойиб фотосуратлар кўргазмаси билан нишонлайди.

Central Park (собиқ Тельман боғи) маъмурияти боғда ноёб ташландиқ архивнинг топилгани ҳақида хабар берди. Бу эса жамоатчиликка боғнинг 85 йиллигини нишонлаш вақтида фотогаллерея шаклида намойиш этилади.

Азиз Пулатов, боғ бошқарувчиси:

«Баҳорда боғ ҳудудида 160 дан ортиқ фотосуратлар, газеталар парчаси, ажойиб мақтов ёрлиқлари ва боғ мукофотларидан иборат ноёб архив топилган эди. Биз буларнинг барини рақамлаштириб, боғда фотокўргазма ўтказишга қарор қилдик. Тасодифни қарангки, боғ бу йили 85 ёшга тўлар экан ва биз бу юбилейни кенг кўламда байрам сифатида нишонлашга қарор қилдик. Ушбу санада ташриф буюрувчилар боғнинг бой тарихига назар солиш ва топиб олинган бебаҳо архивни томоша қилиш имконига эга бўлишади».

Юбилей муносабати билан боғ ўтган йилларнинг унутилмас муҳитини қайтадан яратишга ваъда бермоқда. Меҳмонларни махсус безаклар, тематик фотозоналар ва «Тақдир ҳазили», «Кавказ асираси», «Шурикнинг саргузаштлари» фильмлари ҳамда «Ну, погоди», «Болакай ва Карлсон», «Буратино», «Чебурашка» каби мультфильмларнинг барча учун севимли бўлган қаҳрамонлари, шунингдек, стиляга ва квестли шоу-дастурлар кутиб қолади.

Боғда мазали кекслар, «картошка» ширинлиги, чумоли уяси (муравейник) каби қандолат маҳсулотлари билан Safia Catering’дан тематик буфет, шунингдек, барчага таниш бўлган аравачаларда квас ва газланган сув автоматлари хизмат қилади.

Тадбирнинг бош ҳамкори – Yangi Darhon ТЖМ бўлиб, компания истироҳат боғида қимматбаҳо совғалар ўйини ҳамда турли танловларни ташкил этади.  

Тадбир Nice Day Event Group ивент-агентлиги томонидан ўтказилмоқда.

Ўтказиладиган кунлари: 13 ва 14 июль

Дастур вақти: 20:00 дан 23:00 гача

Facebook: fb.com/CentralParkTashkent

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page