Жондордаги сайёр қабулда 200 нафарга яқин фуқаронинг мурожаати тингланди

Жондордаги сайёр қабулда 200 нафарга яқин фуқаронинг мурожаати тингланди

Buxoro.uz

Бугун ижтимоий-маънавий ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида Президентимиз томонидан кун тартибига қўйилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган инсонпарвар ғояга етакчи тамойил сифатида амал қилинмоқда.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Умаров иштирокида Жондор туманида ташкил этилган сайёр қабулда мазкур бунёдкор ғоя халқ ҳаётига нечоғлик яқинлиги, аҳолини қийнаётган ташвиш ва муаммоларни ўз жойида ҳамда вақтида ҳал этиш одамларни рози қилишнинг энг тўғри ва самарали усули эканлиги яна бир маротаба ўз тасдиғини топди.

Buxoro.uz

Қабул давомида аҳолидан қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, айниқса, мавжуд умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва кенгайтириш, мактабгача таълим ташкилотлари, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш, ижтимоий дорихоналар ташкил этиш, тез тиббий ёрдам сифати ва самарасини ошириш, ичимлик сув, электр энергияси, газ баллонлари етказиб бериш, ички йўлларни таъмирлаш, иш ўрни билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ёлғиз кекса фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш каби қатор масалалар бўйича мурожаатлар тушди.

Buxoro.uz

Мулоқотда тадбир иштирокчиларини давлатимиз раҳбарининг аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш, уларни ижтимоий фойдали меҳнат билан банд қилиш, бўш иш ўринлари яратиш борасида қабул қилинган Фармон ва қарорлари мазмуни билан таништиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунки бошқа жойларда бўлганидек, Жондорда ҳам аҳолининг қонунчиликдаги энг сўнгги янгиликлар, Президент ва Ҳукумат қарорлари билан яхши таниш эмаслиги кўплаб тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.  

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Шу мақсадда сайёр қабул давомида адлия ва суд-ҳуқуқ органлари мутасаддилари томонидан фуқароларнинг турли низо ва келишмовчиликлар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди, тегишли тартибда ҳуқуқий маслаҳат ва йўл-йўриқлар берилди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Эътиборлиси, шу куни нафақат Жондор тумани, балки Бухоро шаҳри, Бухоро, Ромитан, Шофиркон, Ғиждувон туманларидан ҳам кўп минг сонли аҳоли вакиллари номидан келган 200 нафарга яқин фуқаронинг мурожаати тингланди, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. 

Report Page