Инсулин дори воситаси спортчилар томонидан қўлланилиши мумкинми?

Инсулин дори воситаси спортчилар томонидан қўлланилиши мумкинми?

Джавадова Евгения 🧿

Кўпчилик қандли диабетнинг 1 тури учун қўлланилиши мумкин бўлган ушбу дори воситасини мусобақалардан олдин ҳамма спортчилар ҳам қабул қилиши мумкин эмаслигини билмаса керак.


Инсулин – углеводлар (карбонсувлар) модда алмашувини мувофиқлаштирувчи гормон ҳисобланади. У бодибилдингда кенг тарқалган бўлиб, айниқса анаболик стероидлар билан биргаликда истеъмол қилинади.


Барча диабетга чалинган спортчилар WADA мажбурий рўйхатидан ўтганидан сўнг инсулиндан фойдаланиш ҳуқуқига ега бўлади. Қолган спортчилар учун бу дори-дармон қатъий тақиқ остида, чунки инсулин WADA Тақиқланган рўйхатига киритилган (метаболизм модуляторлари синфига мансуб).


Маълумот учун, допинг — организмнинг руҳий ва жисмоний фаолиятини қисқа муддат кучайтирадиган моддалар ҳисобланади. Маълумки, спортда допинг моддаларидан фойдаланиш қатъиян таъқиқланади. Aммо, бир пайтлар допинг моддаларидан спорт ўйинлари натижаларини яхшилаш мақсадида фойдаланилган.

Report Page