Сардобадаги эвакуация жараёнида 2 нафар МГ ходими оқиб кетди. Бири вафот этди, иккинчиси қидирилмоқда

Сардобадаги эвакуация жараёнида 2 нафар МГ ходими оқиб кетди. Бири вафот этди, иккинчиси қидирилмоқда

@malhamssb

Аввал хабар берганимиздек, “Сардоба” сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида минглаб сирдарёликлар эвакуация қилинди. Эвакуация жараёнларида Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари ва Миллий гвардия ходимлари фаол иштирок этмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 май куни эрта тонгда Сирдарёвилояти ҳудудида жойлашган "Сардоба" сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган.


Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди.

“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан мардлик намунасини кўрсатиб,ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади хабарда.

Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.


Report Page