Cирдарё туманида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" ҳамда "Югуриш марафони" ташкил этилди.

Cирдарё туманида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" ҳамда "Югуриш марафони" ташкил этилди.


Юртимизда аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишлари ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилишни тарғиб қилиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 27 март куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида ўтказилган "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" ҳамда "Югуриш марафони" анашундай мақсадларни кўзлади. М-39 "Тошкент-Жиззах" халқаро автомобиль йўлида ташкил этилган югуриш марафонида 100 дан ортиқ фуқаролар (ёши катталар юриш, ёшлар югуриш) иштирок этишди.

5 км масофага югуришда маррага биринчилардан бўлиб келган ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.Спорт тадбири Сирдарё туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман ИИБ, O’zLiDeP туман кенгаши ва ҳамкор ташклотлар билан биргаликда ташкил этилди.

Report Page