Cashback! 

Cashback! 

Нима ўзи у? 

Ундан кимга фойда? 



Cashback!

Нима ўзи у?

Ундан кимга фойда?



Охирги пайтда қулоққа кўп чалинаётган сўзлардан бири – Cashback! Нима ўзи у? Ундан кимга фойда? Келинг, яхшиси, кўпчилик тан олган маълумотлар базаси – «Википедия»га юзланамиз.


Cashback (инглизча cashback – нақд пулнинг қайтиб берилиши) мижозларни жалб қилиш ва садоқатини оширишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, асосан интернет-савдолари, банк маҳсулотларида ва ўйин бизнесида қўлланади.


Чакана ва электрон савдода Cashback бу мижозга қайтариб бериладиган чегирма ва бонусларни билдириб, қўшимча товар олиш, товарга алмаштириш ёки нақд пулда қайтариб беришни кўзда тутади.

Ривожланган мамлакатларда Cashback хизмати асосан банкнинг кредит карталарида ва йирик интернет-савдоларда кўпроқ қўлланади. Бунда cashback хизматидан фойдаланган мижоз ушбу банк ёки интернет-савдо тармоғининг ҳамкор ташкилотлари бўлмиш бир қанча сотувчиларнинг маҳсулотини харид қилганда ёки хизматидан фойдаланганда cashback сифатида қанчадир миқдордаги (одатда 1 фоиздан 15 фоизгача) пулни қайтиб олиши мумкин бўлади.





Ўзбекистонда сўнгги йилларда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида кўплаб ташкилотлар мижоз жалб қилишнинг самарали усулларидан ҳисобланмиш турли чегирма, бонус ва дисконт карталарини ўз мижозларига тақдим қилиб келишмоқда. Аслида буларнинг барчаси харидорларни иложи борича айнан шу дўкондан маҳсулот сотиб олиш ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг хизматидан фойдаланишга рағбатлантириш вазифасини бажаради.

Cashback суммаси банк ҳисобидан тўлаб берилади ва бунда мижозларга қулай бўлиши учун шартномага асосан жисмоний шахсларнинг даромад солиқларини ҳам банк тўлаб бериши мумкин.


Cashback манбаи бўлиб, савдони рағбатлантириб берганлиги туфайли сотувчи томонидан банкка тўлаб берилган маблағ банк даромадлари ҳисобланади.


Савдолашиш – суннат амал

Бу борадаги айрим саволларимизга диндан жавоб қидирадиган бўлсак, савдолашиш – суннат амаллиги, жараён – енгил бўлиши ва томонларга қулайлик яратиш лозимлиги хақидаги турли манбаалардан келтирилган ҳадисларни учратишимиз мумкин.


Cashback – савдолашишнинг замонавий шакли

Ҳозир савдо ташкилотлари томонидан савдони рағбатлантириш учун турли чегирмалар берилаётганлиги, акциялар ва ютуқли ўйинлар ташкил этилаётганлиги эътиборга тушмоқда. Бу эса, турли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан мижоз учун, бозор учун ва кучли рақобат шароитида яшаб қолиш учун кураш бошланганлигини англатади.


Турли савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари томонидан

СКИДКА -20-80%, АКЦИЯ 1+1, РАССРОЧКА, РEАЛИЗАЦИЯ, ЛИКВИДАЦИЯ каби рекламаларни, ташқи рекламага кўп пул сарфлаганига қарамасдан савдо ривожланмаганлиги, банкрот ҳолатига келиб қолганлигини кузатамиз.


Сабаб: Акциялар, чегирмалар ва реклама акциясини керакли жойда ва ўз вақтида амалга оширилмаганлиги, берилган чегирмаларнинг мижозлар аудиториясига етиб бормаганлиги.


Яна бир ҳолат, айрим супермаркет ва дўконларда сотиб олмоқчи бўлган нарсаси бўйича савдолашгани боис,«бу сизга бозор эмаску» дея танбеҳ эшитиб ноқулай вазиятда қолган харидорларни учратамиз.

Сабаб: харидорга қулай вазият йўқ, бозорга бориб савдолашса бўлади, лекин сифатга кафолат йўқ, супермаркетга борса, сифат бордиру, савдолашишга имкон йўқ.



Маркетингда харидорларнинг содиқлиги тушунчасига жуда катта эътибор қаратилади. Чунки содиқ харидор бошқа жойда қандайдир маҳсулот тури арзон бўлса ҳам барибир доимий харид қиладиган жойидан маҳсулот сотиб олишга ҳаракат қилади. Чунки ҳамма гап дисконт карталари ёки чегирманинг миқдорида эмас, балки айнан истеъмолчига қаратилаётган эътиборда ҳам бўлади. Харидорда ҳар бир хариддан сўнг дўкон томонидан рағбатлантирилаётгандай туйғу ҳосил бўлади. Аслида шу ҳам бозордаги мижозлар учун курашнинг энг оммабоп шаклларидан бири саналади.


Cashback моҳиятан анъанавий дисконт ва чегирма тизимларидан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ қилади: Харидор сотувчига маҳсулотнинг чакана нархи қийматини тўлайди (бу сотувчи тақдим этган чегирма ёки акция тариқасида арзонлаштирилган нархлар бўлиши мумкин).


Мижоз харид қилинган қийматнинг бир қисми(cashbackда қайд этилган умумий қийматдан фоиз кўринишидаги қайтим)ни сотувчидан эмас, балки мижоз жалб қилувчи ташкилотдан қабул қилиб олади, у эса ўз навбатида сотувчига харидорларни жалб қилишда ёрдам беради.


Cashbackнинг манбааси сотувчи томонидан ҳар бир харидор учун аффилиат(ҳамкорлик маркетинг)га тўланадиган комиссион ҳақдир. Белгиланган комиссион ҳақни cashback тақдим этаётган сайт эгалари харидорлар билан бўлишади ва натижада ўз порталларида тақдим этилаётган товар ва хизматларни харид қилишни рағбатлантиришга муваффақ бўлишади.

Аффилиат маркетинг нима?

«Affilliate marketing» - атамаси ўзбекчада «ҳамкорлик маркетинги» деган маънони англатади.

Affilliate marketing – бу ўз аудиаториясига эга бўлган одамларни бирор компаниянинг маҳсулотини реклама орқали сотиш. Бунинг одатий рекламалардан фарқи сиз ҳар битта сотилган маҳсулот эвазига ҳақ оласиз.

Масалан, ҳозирда машҳур бўлган «7Option» онлайн платформасида жаҳондаги валюталар, турли ҳар хил катта компанияларнинг акциялари ва ҳоказолар орқали ишлаб фойда олишни ният қилдингиз дейлик. Бунда сизга машҳур трейдерлар томонидан махсус ҳавола(линк) беришади. Сиз ушбу ҳавола орқали биржада пул ишлаб фойда оласиз. Сиз уларнинг ҳаволаси орқали биржага кириб фойда қилганингиз учун сизга ҳавола берган трейдерга ўша компания ҳақ тўлашади.


Report Page