CA Distribution – барқарорликнинг янги даражаси! 

CA Distribution – барқарорликнинг янги даражаси! 


3 май куни CA Distribution Company – Cisco, Dell EMC, HP, Canon, Lenovo, Acer, Microsoft, Check Point, Vertiv каби жаҳондаги етакчи брендлардан IT-ускуна, IT-ечимлар ва хизматларни етказиб берувчи расмий дистрибьюторнинг фаолиятига расмий старт берилди.

Бозорда йирик брендлар билан ишлайдиган янги компаниянинг пайдо бўлиши Ўзбекистондаги бизнес соҳаси учун аҳамиятли воқеа ҳисобланади. Янги CA Distribution Company компанияси тадбиркорларга замонавий технологияларни етказиб бериш орқали энг муҳим масалаларни ҳал этиш ва бизнес маҳсулдорлигини оширишга имконият яратадиган ишончли ҳамкорга айланади. Бунга яна ҳар бир мижоз учун индивидуал ёндашув ва юқори даражада хизмат кўрсатиш жараёнини қўшимча қилсак, мижозлар билан ишлашга оид идеал формулани қўлга киритамиз. 

Cisco, Dell EMC, HP, Canon, Acer ва Lenovo сингари компаниялар CA Distribution Company очилишига бағишланган байрам тадбирининг ҳамкорлари сифатида иштирок этишди. Маросимга 70 дан ортиқ мижоз-компанияларнинг раҳбарлари ва етакчи менежерлари ташриф буюришди.

Тадбирни CA Distribution Company директори Михаил Цыплаков ўзининг кириш нутқи билан очиб берди. “Бизнинг янги компаниямиз Ўзбекистон IT-бозорини ривожлантиришга хизмат қилади, шу боис ҳам асосий  мақсадимиз ҳам ҳамкорлар ва мижозларни соҳадаги энг яхши ечимлар билан таништириб, уларга янада яқин бўлишдир”, - деди Михаил Цыплаков. - Айни пайтда биз яхши нархдаги сифатли ускуна билан бир қаторда кенг турдаги хизматлар ва маҳсулот ассортиментини, бундан ташқари, моддий нарсалардан устун турадиган муҳим жиҳатлар, яъни барқарорлик ва хавфсизликни таклиф қилмоқдамиз”.

Шундан сўнг ҳамкорлар CA Distribution Company компаниясига муваффақият тилаб, уни янги фаолият билан табриклашди, шунингдек, меҳмонлар ва потенциал мижозларни ахборот технологиялари бозоридаги асосий IT-янгиликлар ва трендлар билан таништиришди.

Табриклар марафонини биринчи бўлиб Cisco компаниясининг буюртмачилар билан ишлаш бўйича менежери Наргиза Кушакова бошлаб берди.

Cisco – инсонлар ўртасидаги мулоқот, алоқа ва ҳамкорликдаги фаолият усулларини ўзгартирадиган тармоқ ечимлари бўйича жаҳондаги етакчи компания.

Dell EMC компаниясининг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон мамлакатлари бўйича минтақавий директори Нурлан Садиков ҳам сўзга чиқиб, илиқ сўзлар билан янги компанияга муваффақият тилади.

Dell EMC – сервер ва МСТ бозорида етакчи, буюртмачиларга клиент тизимларидан бошлаб дата-марказ ва булут технологияларигача бўлган кенг турдаги инновацион ечимларни таклиф этади.

Табрикларга HP компаниясининг Шарқий Европа бўйича дистрибуцияга масъул менежери Александр Железков ҳам қўшилиб, технологияларнинг дунёга янгича қарашдаги муҳим аҳамияти ҳақида ҳам сўзлаб берди.

HP миссияси – ҳар ерда ва барча учун ҳаётни яхшилашга хизмат қиладиган, шунингдек, иш, ўйин ва турмушга янгича ёндашишга туртки берадиган технологияларни яратиш.

CA Distribution Company – HP, Canon, Lenovo ва бошқа жаҳондаги етакчи брендлардан IT-ускуна, IT-ечимлар ва хизматларни етказиб берувчи дистрибьютор.

Транспорт ва логистика йўналишидаги етакчи халқаро компаниялар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик туфайли юклар кафолатланган муддатларда етказиб берилади.

CA Distribution Company ҳар бир мижозга юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва индивидуал ёндашувни кафолатлаб, бизнесингизга янги чўққиларни забт этишга ёрдам беради.

Компаниянинг асосий қадриятлари: профессионализм, масъулият, барқарорлик, самарадорлик ва ишонч.

Биз сизнинг ишончли ҳамкорингизга айланамиз!

E-mail: info@ca-dc.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page