Мирзаобод тумани "Ҳақиқат" маҳалласига Сирдарё вилояти ҳокими ташриф бкюрди.

Мирзаобод тумани "Ҳақиқат" маҳалласига Сирдарё вилояти ҳокими ташриф бкюрди.

Bahtigul Xidiraliyeva

Жорий йилнинг 31-май куни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Сардоба тумани сув омбори 6-пикет қисми ёрилиши натижасида талофат кўрган Мирзаобод тумани "Ҳақиқат" маҳалласига ташриф буюрди.

Маълумот ўрнида Мирзаобод туман "Ҳақиқат" МФЙдаги бетон-панелли турур-жой биноларида тиклаш, таъмирлаш-қурилиш ишлари бажарилиши бўйича Сирдарё вилоятига жами 103 та бетон-панелли турар-жой бинолари бириктирилган бўлиб, шундан 92 таси "Ҳақиқат" МФЙ, 11 таси "Янгиовул" МФЙлардир. Ушбу маҳаллалардаги барча хонадонлар хатловдан ўтказилиб, вилоятдаги 39 та қурувчига бириктирилган. Шу билан бирга ушбу маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 50 та техника ажратилган бўлиб, 1369 та ишчилар сони, шундан 45 таси маҳаллий аҳоли ёшларидир. Ёшлар ҳам қурувчи ва ҳашарчиларга қўлларидан келгунча ўз ёрдамларини бермоқда.
Шунингдек, вилоят ҳокими аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига керакли кўрсатма ва топшириқларни берди. Қурилиш-таъмирлаш ишларини юксак дид билан қилиниши, халқимизга сифатли, шинам хонадонларни топширимиз керак деган сўзларни айтиб ўтдилар.

Report Page