Бухородан қайтаётган автобус ЙТҲга учраб, ёниб кетди.

Бухородан қайтаётган автобус ЙТҲга учраб, ёниб кетди.

🌐OLTIARIQ_TV

Унда 37 нафар ўқувчи бўлган

image

Бугун, 29 апрель куни Бухородан зиёратдан қайтаётган ўқувчилар ўтирган автобус ЙТҲга учради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Воқеа соат 02:00 атрофида содир бўлган. Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6 километрида Бухоро шаҳридан қайтаётган Mercedes Benz русумидаги автобуснинг балони ёрилиб кетган. Натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автобус бетон тўсиққа бориб урилиб, ағдарилган. Шу заҳотнинг ўзида автобус ёнишни бошлаган. Йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

Автобус салонида жами 53 киши бўлган. Уларнинг 37 нафари Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси, 3 нафари ўқитувчи, 10 нафари ота-оналар ҳамда 3 нафари хайдовчи бўлган.

Барча йўловчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати билан 2 нафари Ўртачирчиқ тумани шифохонасига 5 нафари Ўзбекистон Республикаси тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган. 

Report Page