BTV

BTV

@BorliqTv

Наҳотки! Россияда алкоголь ва тамаки истеъмол қилганлар жазога тортилади

Тамаки ва алкоголнинг инсон саломатлигига зараридан келиб чиқиб, шу тўғрида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.
Россиянинг Ленинград области Қонунчилик кенгаши ҳомиладорлик вақтида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганларга қаттиқ жазо чораларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар берди.

Таъкидланишича, депутатлар турли савдо объектларида ҳомиладорларга ушбу маҳсулотларни сотганларга нисбатан 1 млн рубль миқдорида жарима қўллашни илгари суришмоқда.

Алкогол, тамаки ва гиёҳванд моддаларни ҳамиладорлик вақтида истеъмол қилганларни эса 4-5 минг рубль миқдорида жаримага тортиш кўзда тутилмоқда.

Депутатлар, шунингдек, агар сотувчи аёлнинг ҳомиладорлигига шубҳа қилса, ундан бу ҳақда тегишли ҳужжатларни сўраш ҳуқуқига эга бўлишини таъкидлашмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси катта эҳтимол билан қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.
Икром Раҳмон

Report Page