BTV

BTV

🌏 @BorliqTv


50 дан зиёд автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ рўй берди


 

Оммавий ЙТҲ сабаб 4 киши вафот этди, 3 киши шифохонага етказилди. 

Бугун, 5 февраль куни эрталаб Хитойнинг Юньнань провинциясидаги Кунмин-Чучжоу шоссесида оммавий йўл-трансопрт ҳодисаси рўй берди. Маълумотларга кўра, 53 та автомобиль тўқнашиб кетган.

 

Туман маъмурияти воқеага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлганини айтмоқда. Бу ерда душанбага ўтар кечаси ёмғир аралаш қор ёққан, ҳарорат ҳам 0 даражадан тушиб кетган. Шу сабаб автомобиль йўли музлаб, сирпанчиқ ҳосил бўлган.

 

Воқеа жойига тез ёрдам, полиция, фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари етиб келган.

 

53 та автомобилнинг тўқнашуви оқибатида 4 киши қурбон бўлган, шунингдек, 3 киши турли даражада жароҳат олган. Улар шифохонага етказилгани айтилмоқда.

Дурдона Расулова


Report Page