BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Муқобил ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори камайтирилди

Муқобил ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори камайтирилди


 

Сафарбарлик чақирув резервидаги хизматга қабул қилинган фуқаролар жорий йилдан бошлаб тўловни камайтирилган суммада амалга оширади.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йилнинг 2 февралдаги Фармони билан сафарбарлик чақируви резервидаги (СЧР) хизматга қабул қилинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали миқдори ўзгарди.

 

СЧР учун пул бадали жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари, яъни 3 444 800 сўм этиб белгиланди.

 

Бунгача бадал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 27,5 баробари, яъни 4 736 600 сўмни ташкил этар эди.

 

Фармонга мувофиқ, жорий йилнинг февраль-март ойларида туман (шаҳар) чақирув комиссиялари томонидан СЧР хизматига ўтказиладиган чақирув ёшидаги фуқаролар янгидан белгиланган пул бадали миқдори бўйича шартномалар имзолаб, пул бадалларини тўлашлари мумкин.

Икром Раҳмон

Манба: qalampir.uz

Report Page