BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Жиззахда янги автомобиль заводи ишга туширилади

Жиззахда янги автомобиль заводи ишга туширилади

Хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган ушбу йирик мегалойиҳа йилига 16 минг замонавий енгил тижорат автомобили ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида янги автомобиль заводи ишга туширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ва “Peugeot Citroen Automotive” гуруҳи ўртасидаги келишув асосида бунёд этилаётган автомобиль заводининг қурилиш-монтаж ишларини 2018 йил 1 майга қадар якунлаш режалаштирилмоқда.

 2019 йилдан эса бу ерда янги русумдаги замонавий машиналар ишлаб чиқаришга киришилади. 

Хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган ушбу йирик мегалойиҳайилига 16 минг замонавий енгил тижорат автомобили ишлаб чиқариш қувватига эга.

 Маҳсулотнингкамида 50 фоизиэкспортгайўналтирилади. Корхонаишгатушишибилан 600 дан зиёдишўрнияратилади. 

Корхонада дастлабки йилиёқ “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари етказиб беришга ихтисослаштирилган 30 га яқин йирик ва 160 дан ортиқ ўрта ҳамда кичик корхоналарни жалб қилиш белгиланган.

Бунинг натижасида 50 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг сессияда маълумот берилди. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Франциянинг “Peugeot Citroen Automotive” компанияси Европанинг иккинчи энг йирик автомобил корхонаси ҳисобланади. Корхонанинг штаб-квартираси Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган.

Икром Раҳмон

Манба: qalampir.uz

Report Page