BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Россия: АҚШ россияликларни овламоқда

Россия: АҚШ россияликларни овламоқда

Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, АҚШ бутун дунё бўйлаб россияликларни ҳибсга олиш учун овга чиққан.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига чет элга чиқишдан олдин яхшилаб ўйлаб олишни маслахат берди. Бу ҳақдa “Reuters” нашри хабар берди.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, АҚШ бутун дунё бўйлаб россияликларни ҳибсга олиш учун овга чиққан. Вазирлик россияликлар Вашингтоннинг илтимосига биноан бошқа давлатлар томонидан ҳибсга олиниши, сўнгра ҳибсдагилар АҚШга экстрадиция қилиниш хавфи борлигини маълум қилди. 

 

“АҚШ ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорликни яхшилашга бўлган чақириқларга қарамасдан, америкаликлар дунё туризими бўйлаб россияликларга қарши “ов”ни давом эттирмоқда”, дейди Россия Ташқи ишлар вазирлиги.

 

Вазирликка кўра, 2017 йилдан буён саёҳатга чиққан кўпгина россияликлар АҚШнинг иштироки билан хорижий мамлакатларда турли сабаблар билан тутиб турилибди.

 

Шунингдек, Россия фуқаролари АҚШ, Испания, Греция ва Латвияда кибер-жиноятчи сифатида ушлаб турилибди. Еттита россиялик эса 2017 йилда АҚШнинг ўзида қўлга олинган.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги экстрадиция қилинган россияликларга нисбатан АҚШ Адлия бошқармаси яхши муносабатда бўлмаётганлигини маълум қилди, бироқ АҚШ буни эътиборсиз қолдирган.

Манба : qalampir.uz

Report Page