BTV

BTV

🌏 @BorliqTv
Россия АҚШнинг жосус самолётини тўхтатди

Россиянинг РИА Новости нашри бу ҳақда хабар берганидан кейин АҚШ расмийлари ўз мурожаатини Россия тарафга йўллашга мажбур бўлган. 

Кеча, 29 январь куни Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти Қора денгиз устида АҚШнинг кузатувчи самолётини тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.

 

АҚШ ҳукумати расмийлари ушбу ҳолатни “ишончсиз даъво” деб атади. АҚШ Мудофаа вазири ЕР-3E Aries II русумли самолёти Қора денгизда Россия ҳаво майдончасини кесиб ўтмаган ва қоидани бузмаган ҳолда ҳаракатланган.

 

АҚШ ўзининг ЕР-3E Aries II русумли самолёти халқаро ҳаво чегарасидан 1.5 метр масофани сақлаган ҳолда учгани ҳақида маълумот берган.

 

АҚШ Россиядан бундай “асоссиз даъволар”ни қилмасликни ва Халқаро меёрларни ҳурмат қилишини сўраган.

 

“Reuters” нашри РИА Новостидан иқтибос келтирган ҳолда Россия Мудофаа вазирлигининг Су-27 қирувчи самолёти огоҳлантириши билан АҚШнинг ЕР-3E Aries II самолёти ўз йўналишини ўзгартириб ортга қайтиб кетгани ҳақида хабар берган.

 

Таъкидлаш керакки, Россиянинг РИА новости нашри бу ҳақда хабар берганидан кейин АҚШ расмийлари ўз мурожаатини Россия тарафга йўллашга мажбур бўлган.

Манба: qalampir.uz


Report Page