BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

 

Масжиди Ҳарамда (Каъбада) ва Масжид ан-Набавийда расм ва видео олиш тақиқланди!

Расм ва видео олиш билан шуғулланганларнинг жиҳозлари олиб қўйилади, ўзлари эса қонун бўйича жавобгарликка тортилишади.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 12 ноябрдаги 8/8057040-сонли қарори билан, Макка шаҳридаги Масжиди Ҳарамда (Каъбада) ва Мадина шаҳридаги Масжид ан-Набавийда сурат ва видео олиш батамом тақиқланди. Бу қарорга оид шарҳ Туркия Матбуот ва ахборот бош бошқармаси сайтида эълон қилинди.

 

Ушбу қарор барча зиёратчиларга тааллуқли бўлгани каби ОАВ учун ҳам татбиқ этилади. Фото ва видеотехнологияларининг ривожланиши билан бирга оммалашиб бораётган ҳар жойда ўзини суратини ва видеосини олиш одати натижасида Масжиди Ҳарамда (Каъбада) ва Масжид ан-Набавийда ҳам зиёратчилар томонидан ўз мамлакатлари байроқларини кўтариб олган ҳолда суратга олиш кўпайиб кетди. Бунинг қолган зиёратчиларга халал бераётганини тушунтириш чоғида улар, аввалдан “бу борада ҳеч ким бизни огоҳлантирмаганди” деган жавобларни беришмоқда. Бундай тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун ушбу қарор қабул қилинган.

 

Қарорга мувофиқ, бундан буён Масжиди Ҳарамда (Каъбада) ва Масжид ан-Набавийда расм ва видео олиш билан шуғулланганларнинг жиҳозлари олиб қўйилади, ўзлари эса қонун бўйича жавобгарликка тортилишади.

Манба: qalampir.uz


Report Page