BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечиладиБунга жисмоний шахсларга ҳам банкротлик институтини қўллашга оид қоида йўл очмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Иқтисодиётда шундай тушунча борки, уни қўллаш орқали фаолият юрита олмай корхонага қайта ҳаёт бахш этилади. Бу банкрортлик тамойили бўлиб, унинг мақсади – содда қилиб айтганда, ботқоққа ботиб қолган корхонани қутқаришдир. Бу тамойил шу пайтгача фақат юридик шахсларга нисбатан қўлланилиб келинган. Аммо жисмоний шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Маълум бўлишича, биргина Тошкент шаҳрида бундай тадбиркорлар сони 500 дан ортиқ бўлиб, уларнинг зиммасидаги солиқ қарзи 8,7 миллиард сўмни ташкил қилади.

«Таҳлиллар аслида айрим қарзлар баъзан сунъий равишда пайдо бўлиб, йиғилганини кўрсатди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси масъул ходими Комил Саидов. — Масалан, якка тадбиркор иш бошлайди. Орадан сал вақт ўтиб, иши юришмай қолади ва ўз-ўзидан фаолият юритмайди. Лекин тадбиркор бир нарсани, яъни фаолият юрита олмаётганидан солиқ идорасини хабардор қилишни ҳаёлидан фаромуш қилади. Ҳолбуки, тадбиркор давлат рўйхатидан ўтдими, шу кундан унга қатъий белгиланган солиқ ҳисобланади. Тадбиркор фаолият юритмаётгани ҳақида солиқ идорасига хабар берсагина солиқ ҳисоблаш тўхтатилиши мумкин».

Амалиётда биринчи марта қўлланилаётган бу институт якка тадбиркорлар учун катта қулайлик яратди. Бу тамойил орқали улар бўйнига қўйилган сунъий қарздан осон қутилиши мумкин, дейилади хабарда.


Report Page