BTV

BTV

🌏 @BorliqTv


Ирландияда аборт бўйича референдум ўтказилади


 

Бош вазир Варадкар ўз мурожаатида Ирландия Конституциясининг 8-моддаси бекор қилиниши халқ референдумида кўриб чиқилишини эълон қилди. 

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 29 январь куни Ирландия Республикаси Парламенти аборт бўйича мажлис ўтказди.

 

Ирландия Бош вазири Лео Варадкар Ирландияда аборт қонунлари бўйича референдум жорий йилнинг май ойида ўтказилишини маълум қилди.

 

Бош вазир Варадкар ўз мурожаатида Ирландия Конституциясининг 8-моддаси бекор қилиниши халқ референдумида кўриб чиқилишини эълон қилди.

 

Амалдаги қонунга кўра, Ирландия Республикасида ҳар қандай ҳолатда ҳам абортга йўл қўйилмайди. Бу 1983 йилда қабул қилинган қонун билан белгиланган.

 

Айни пайтда ирландиялик аёллар уларга нибатан зўрлаш, тасодифан бўладиган яқинлик ва бошқа шунга ўхшаш вазиятларда юзага келадиган ҳомилаларни аборт қилишга рухсат сўрашмоқда.


Report Page