BTV

BTV

🌏 @BorliqTv
Океанияда йўқолиб қолган паром топилди

Етти кун давомида денгизда йўқолган паром тўрт кунлик қидирувлардан кейин топилган.

Океания сувларида 50 кишини олиб кетаётган паром йўқолиб қолганлиги ҳақда хабар берган эдик. Тўрт кунлик қидирувлар натижасида йўқолган паром Тинч океани сувларидан топилди. Бу ҳақда “SKY news” хабар қилмоқда.

 

Паромнинг йўқолиб қолганлиги ҳақида дастлаб Крибати мамлакати расмийлари хабар берган эди. Шу тариқа Янги Зеландиядан Фижи ороллари ўртасида қатновчи паромни қидириш ишлари бошлаб юборилди.

 

Қидирув натижасида йўқолган паром Крибатининг икки ороли ўртасидаги сувлардан топилди. Янги Зеландия Мудофаа вазирлигининг Orion қутқарувчи самалёти йўловчиларни қутқариб олган. Ундаги йўловчилардан фақат 7 нафар, олтита катта ёшли киши ва битта ёш бола омон қолган. Қолганлар ҳақида ҳали расмий баёнот берилмади.

 

Аммо, қутқарилган йўловчилар офтоб нурлари ва сувсизликдан қаттиқ азоб чеккан. Қутқарувчилар уларни дарҳол ичимлик суви, озиқ-овқат билан таъминлаганлар.

 

Orion қутқарувчи самалёти қолган йўловчиларни қидирган, лекин уларнинг бирорта аломатларини топа олмаган. Қутқарувчилар Крибати ва Янги Зеландия ўртасидаги катта сув тўлқинлари мавжудлигини қайд этишган.

 

Маълумот учун, Крибати мамлакати 33 та оролдан иборат бўлиб, аҳолиси 108 минг кишидир. Бундан ташқари бу мамлакат оролларида сув сатҳи кўтарилиш хавфи юқори ҳисобланади.

Икром Раҳмон

Манба : qalampir.uz

Report Page