BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган, 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлган фожеада, ҳайдовчиларнинг айби бор деб топилди.

Қозоғистон Республикаси, Ақтўбе вилояти суди ёниб кетган автобуснинг 3 нафар ҳайдовчиларини 2 ой муддатга ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik Казахстан нашри суд залидан.

Дастлабки тергов ишлари натижасида, автобус ҳайдовчилари томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят Кодексининг 345 моддаси, 4 бандида кўрсатилган жиноятни (йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ва транспорт воситасини бошқариш ва эксплуатация қоидаларини бузиш) амалга оширилгани аниқланган.

Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана

Хусусан, тергов давомида ҳайдовчилар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган ҳолда, автобус салони ичида бензинли кавшарлагичдан (очиқ олов) фойдалангани аниқланган. 

Ушбу жиноий иш Қозоғистон ИИВнинг ҳудудлараро тергов-тезкор гуруҳи тасарруфида бўлиб, ишнинг кўриб чиқилиши Қозоғистон Бош Прокуратураси назоратида. 

Бўлиб ўтган суд мажлисида судя Алима Адилова ҳайдовчиларни икки ой муддатга ҳибсга олиш ҳақида  қарор чиқарди.

Манба : http://m.sputniknews-uz.com


Report Page