BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

ЎФФ ўрнига ЎФА: Футбол федерацияси футбол ассоциацияси деб қайта номланади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига ўзгартирилади. Ташкилотнинг 25 январь куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференцияси делегатлари мазкур ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Сурат: «Дарё»

Маълум қилишларича, мазкур қарор ФИФА томонидан 2016 йилда амалга оширилган ўзгаришлар муносабати билан қабул қилинган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2017 йил якунида ташкилотнинг янги логотипи учун танлов ўтказган эди. Танловнинг биринчи босқичи ғолибларини аниқлаб берган махсус сайтда ҳам ташкилот номи «Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси» тарзида кўрсатилган эди.


Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇🏻

https://telegram.me/joinchat/AAAAAERaYL7mRf_PWazlJQ

🌏 @BorliqTv



Report Page