BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Диққат! Ўзбекистонда БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ эълон қилинди

 24 янв, 22:30  9 Узбекистон

Диққат! Ўзбекистонда БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайти орқали ҳафта сўнггида Ўзбекистонда ҳарорат кескин тушиб кетишидан огоҳлантирмоқда


Ўзгидрометеорология хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 27-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида совуқ ҳаво ҳарорати меъёрдан 7-12 даражагача паст бўлиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ эълон қилинган”, дейилади вазирлик хабарида.


Ўзгидрометеорология хизмати ҳам шу кунларда Ўзбекистон ҳудудига шимолий Қозоғистон орқали ғарбий Сибирда ҳукм сураётган совуқ ҳаво массаси кириб келиши ҳақида маълум қилди.


28-29 январь кунлари Ўзбекистонда ҳарорат кечаси 11-14 даражагача тушиб кетади. Кундузи 2-5 даражагача совуқ бўлади. Шимолда ҳарорат кечаси 20 даражагача, кундузи 10 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.


Айтиш керакки, кутилаётган совуқ об-ҳаво шароити автотранспорт, алоқа, энергетика ва коммунал хизматлар тизимига путур етказиши мумкин.

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAERaYL7mRf_PWazlJQ

🌏 @BorliqTv


Report Page