BTV

BTV

🌏 @BorliqTv

Умид Аҳмаджонов ЎФФ президентлигидан кетади

 

Умид Аҳмаджонов ЎФФ президентлигидан кетади

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов

Фото: www.the-uff.com

«Халқ сўзи online» нашри ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан интервью уюштирди. Аҳмаджоновнинг айтишича, у федерациядаги раҳбарлик ваколатини топширади.

«Аввало, мени ушбу лавозимга муносиб кўрган давлатимиз раҳбарига юксак ишончлари учун чексиз миннатдорлик изҳор этаман. Зиммамга қандай масъулият юкланганлигини жуда яхши ҳис этиб турибман, шундай экан, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаш учун икки карра куч ва ғайрат билан ишлашга тайёрман», — деди Умид Аҳмаджонов.

Саволингизга келадиган бўлсак, икки ташкилотга раҳбарлик қилишим бу вақтинчалик бўлиб, жорий йилнинг 25 январида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади ва унда ташкилотга янги раҳбар сайланиши кутилмоқда. Демакки, футбол федерациясида раҳбарлик ваколатимни топшираман. Аммо бу футболдан бутунлай кетаман дегани эмас. Чунки ўзбек футболида бошлаб қўйган бир қатор янги лойиҳа ва режаларимиз бор, уларни ниҳоясига етмазмай туриб ортга чекиниш адолатдан бўлмайди.
Умид Аҳмаджонов



Report Page