Тошкентдаги Британия Менежмент университети қабулни давом эттирмоқда ва иш берувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкентдаги Британия Менежмент университети қабулни давом эттирмоқда ва иш берувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда


Тошкентдаги Британия Менежмент Университети 2020 йилнинг кузги семестрига ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун баҳорги семестрга қабулни очиқ деб эълон қилади. Янги қабул қилинган талабалар 2021 йил 11 январда ўқишни бошлайдилар ва 2021 йил баҳорги семестр тугагандан сўнг, улар 2020 йил кузги семестрда ўқишни бошлаган талабалар билан бир хил академик даражага эришиш учун Ёзги семестр (июлдан августгача) ўқишни давом эттирадилар. Баҳорги семестр учун қабул 2020 йил 31 декабргача бўлиб ўтади. 

Иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Университет турли давлат идоралари ва тижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ташаббусини амалга оширмоқда. Шу жумладан, 11 декабрида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликчиликни ривожлантириш Агентлиги, 16 декабрь куни Навоий вилояти ва Навоий шаҳар ҳокимияти билан, 18 декабрь куни Самарқанд вилоят ҳокимияти билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Университет раҳбарияти ва Навоий вилояти ҳокимияти вакиллари. Манба: университет матбуот хизмати
Университет раҳбарияти ва Самарқанд вилояти ҳокимияти вакиллари. Манба: университет матбуот хизмати

Ушбу ҳужжатларни имзолашнинг асосий мақсади иқтисодиётнинг турли соҳаларида малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, Университет битирувчиларига халқаро ва маҳаллий компанияларда иш топишда ёрдам беришдан иборат.

Шуни таъкидлаш керакки, сифатли олий маълумотлиликни ва инглиз тилини ўрганишни тарғиб қилиш Университет ишининг ажралмас қисмидир. Шу муносабат билан Университет умумтаълим мактабларида вилоят даражасида инглиз тилида интерактив машғулотлар олиб борилади.

Навоий шаҳридаги мактабларнинг бирида интерактив тақдимот. Манба: университет матбуот хизмати
Самарқанд вилоятида мактабда интерактив тақдимот. Манба: университет матбуот хизмати

Шунингдек, 2020 йил 15-21 декабргача Университет жамоаси Навоий, Самарқанд ва Зарафшон шаҳарларидаги умумтаълим мактабларида интерактив дарслар ўтказдилар. Университет томонидан ректор жаноб Конрад Озог (Буюк Британия), проректор жаноб Юрий Локтионов (Россия/АҚШ), инглиз тили ўқитувчилари Мариа Делане (АҚШ) ва Амира Хуссейн хоним (Буюк Британия) қатнашдилар.

Маълумот учун: Университет ўқув дастури талабаларни банк иши ва молия, халқаро молиявий бухгалтерия ҳисоби ва аудит, бизнес бошқаруви (лойиҳа бошқаруви, халқаро логистика, рақамли маркетинг, тадбиркорлик, туризм ва меҳмонхона бошқаруви соҳаларида инновациялар) каби талаби юқори мутахассисликлар бўйича таълимни ўз ичига олади. 

Университет ҳақида қўшимча маълумотлар олиш учун:

Телефон: +998-95 511-99-99

Сайт: www.bmu-edu.uz

Instagram: @bmuedu

Telegram-бот: t.me/BMUedubot

Facebook: fb.com/bmuedu

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page