БРИФИНГ

БРИФИНГ

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИМИ?”

  Бугунги кунда Уйчи туманда жами 125 минг 649 нафар ёшлар истиқомат қилиб, бу аҳолининг 59,2 фоизни ташкил этади. Шундан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 36194 нафар

(28,8 фоиз).

  “Ёшлар дафтари”га секторбай, маҳаллабай  3949 нафар ёш (шундан 2365 нафари ўғил, 1584 нафари хотин-қизлар киритилган эди.

Жумладан,

1-секторда 1225 нафар (681 нафари ўғил, 544 нафари хотин-қизлар);

2-секторда 875 нафар (518 нафари ўғил, 357 нафари хотин-қизлар);

3-секторда 1062 нафар (658 нафари ўғил, 404 нафари хотин-қизлар);

4-секторда 787 нафар (508 нафари ўғил, 279 нафари хотин-қизлар) ёшлардир.

Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 3775 нафар ёш “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.

1-секторда 1225 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, бугунги кунга қадар 1144 нафари “Ёшлар дафтари” дан чиқарилди.

Жумладан:

  • 94 нафар ёш доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди.
  • 39 нафарига  869 млн. 700 минг сўм кредит ажратилди.
  • 785 нафарига баҳорги ва такрорий экиндан ер ажратилди.
  • 226 нафарига “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 31 нафарига сварка болгарка, 84 нафарига тикув машинаси, 4 нафарига инкубатор, 14 нафарига моторли арра, 21 нафарига дори сепадиган аппарат, 15 нафарига сантехника, 14 нафарига СЧР, 34 нафарига ҳайдовчилик курсларига, 8 нафарига контракт субсидиялар ажратилди.

2-секторда 875 нафар бўлиб, бугунги кунга қадар 868 нафари “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.

Жумладан:

  • 79 нафари доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди.
  • 64 нафарига 1 млрд. 376 млн сўм кредит ажратилди.
  • 618 нафарига баҳорги ва такрорий экиндан ер ажратилди.
  • 107 нафарига “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан, 4 нафарига сварка болгарка, 56 нафарига тикув машинаси, 2 нафарига инкубатор, 15 нафарига моторли арра, 3 нафарига СЧР, 27 нафарига ҳайдовчилик курсларига субсидиялар ажратилди.

3-секторда 1062 нафар ёш киритилган бўлиб, бугунги кунга қадар 1042 нафари “Ёшлар дафтари”дан  чиқарилди.

Жумладан:

  • 86 нафари доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилди.
  • 96 нафарига 1 млрд. 843 млн. 200 минг сўм кредит ажратилди.
  • 675 нафарига баҳорги ва такрорий экиндан ер ажратилди.
  • 185 нафарига “Ёшлар жамғармаси” маблағи ҳисобидан, 44 нафарига сварка болгарга, 66 нафарига тикув машинаси, 3 нафарига инкубатор, 16 нафарига моторли арра, 11 нафарига дори сепадиган аппарат, 8 нафарига сантехника, 8 нафарига СЧР, 22 нафарига ҳайдовчилик курсига, 6 нафарига контракт, 1 нафарига моддий ёрдам учун субсидиялар ажратилди.

4-секторда 787 нафар бўлиб, бугунги кунга қадар 721 нафари “Ёшлар дафтари” дан чиқарилди.

Жумладан:

  • 107 нафари доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилди.
  • 44 нафарига 893 млн. 200 минг сўм кредит ажратилди.
  • 275 нафарига баҳорги ва такрорий экиндан ер ажратилди.
  • 295 нафарига “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан, 22 нафарига сварка болгарга, 100 нафарига тикув машинаси, 46 нафарига инкубатор, 15 нафарига моторли арра, 10 нафарига дори сепадиган аппарат, 46 нафарига сантехника, 15 нафарига СЧР, 37 нафарига ҳайдовчилик курсига, 2 нафарига контракт, 2 нафарига моддий ёрдам учун субсидиялар ажратилди.

  Мирзоҳид Заитов,

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Уйчи туман бўлими раҳбари.


 

Report Page