Савол беринг жавоб берамиз

Савол беринг жавоб берамиз

Нурота туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокими У.Я.Халилов иштирокида ўтказилган брифингдан тушган саволларга жавоб.

1-савол: Кўчада ниқобни тушуриб юрганлик учун неча сўм жаримага тортилади? Ва жаримани тўлаш учун қанча муддат берилади?

Жавоб: Амалдаги қонунчиликка кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда:

жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 115 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2-савол: Карантин вақтида коронавирусга чалинганлар учун айрим дорилардан фойдаланиш бўйича тавсиялар беришмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса ушбу дориларнинг қалбакилари ҳам чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Сифатсиз ва қалбаки дори воситаларини сотганлик учун жавобгарлик белгиланганми?


Жавоб: Амалдаги қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

3-савол: Онамнинг аҳволлари оғир, юқори ҳарорат, тез-тез йўтал, нафас қисиши қийнаяпти. Тез ёрдам чақирдик, сизда тест таҳлили йўк, деб кетишди. Шу тўғрими? 

Жавоб: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 16 июлдаги 188-сон буйруғига кўра:

Ковид инфекциясини аниқлаш учун таҳлил топширмаган ёки топширган таҳлилнинг натижалари манфий бўлиб, касалликнинг яққол клиник аломатлари мавжуд беморларни тез тиббий ёрдам тизими ёки ситуацион марказ, ҳамда мобил гуруҳларнинг хулосаси орқали ихтисослаштирилган барча провизор касалхоналарга ётқизилиши таъминланиши;

Ковид инфекциясининг клиник белгилари билан нафас етишмаслиги, аускультатив пневмония белгилари яққол намоён бўлмаганда, беморларнинг коронавирусга лаборатор таҳлиллар бўлмаган ҳолда ҳам ковид инфекциясини билан касалланган беморлар учун ташкил этилган муассасаларга тўғридан- тўғри ётқизишга рухсат берилиши кўрсатилган.

4-савол: Ковидга анализ топширилган, натижаси хали чикмаган, лекин ковиднинг баьзи бир аломатлари одамда сезилса, у нима килиши керак?  

Жавоб: Бу бемор, эҳтиёт шарт коронавирус инфекциясининг енгил кечувида тавсия этилган схема буйича даволаниши керак. 

Ва бу муолажалар оилага бирктирилган умумий амалиёт шифокори назорати остида олиб борилиши керак.

Report Page