Брифинг

Брифинг

Нурота туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокими У.Я.Халилов иштирокида ўтказилган брифингдан тушган саволларга жавоб.

1-савол: Нурота туманида коронавирус штаби ташкил этилганми? У қаерда жойлашган телефон рақамларини ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Ҳозирга кунда туманимиздаги У.Юсупов кўчасида жойлашган 5-сон болалар ва Мусиқа санъат мактабида куни тун хизмат қиладиган коронавирус штаби ташкил этилган бўлиб, 523-21-03 телефон рақами орқали боғланишингиз мумкин.

2-савол: Туманимизга ҳам ушбу инфекция кириб келганми? 

Жавоб: Барча чора-тадбирлар олиб борилишига қарамай коронавирус инфекциясига чалинганлар афсуски туманимизда бор. Бу борада туманда Каронавирус штаби ташкил этилган бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳақида кунлик маълумотлар вилоят штаби томонидан тақдим этиб бормоқда.

3-савол: Бизда дори-дармон нархини назорат қиладиган ташкилот мавжудми?

Жавоб: Ушбу масала юзасидан мунтазам иш олиб бормоқда. Бу борада туман прокуратура органлари, Солиқ инспекцияси дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига йўл қўймаслик бўйича тегишли тарзда назорат ишларини олиб боришмоқда.

4-савол: 10 июлдан бошлаб шахсий автомобилда лицензия орқали доставка хизматида ишлашга рухсат борми ёки фақат стикери борлар ҳаракатланиши мумкинми?

Жавоб: “Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати”нинг 5-бандига кўра, етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди.

5-савол: 18-19 ва 25-26 июль кунлари шаҳарда машиналар ҳаракатига рухсат берилмас экан, шу кунлари фукаролар ишга велосипедда борганларида улар ҳеч қандай жаримага тортилмайдиларми?

Жавоб: Республика махсус комиссиясининг 35-сон йиғилиш баёнининг 3- бандига асосан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Ушбу бандда назарда тутилган чекловлар махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 июльдаги 34-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган. 

Мазкур баённинг 4 бандига асосан давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга 18-19 июль ҳамда 25-26 июль кунлари ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш тавсия этилиши белгилаб берилган.

6-савол: Охирги пайтда «Эргоферон» ичиш кераклиги ҳақида кўп эшитяпмиз. Бу иммунитетни кўтарармиш. Коронавирус юқишига қарши дейишаяпти. Шу ростми?

Жавоб: Коронавирус инфекциясининг олдини олишда биринчи навбатда санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш зарур. 

Касаллик профилактикаси учун ёки касаллик белгилари намоён бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак, ҳар хил тавсиялар ва рекламадаги препаратлар билан билиб-билмай ўзбошимчалик билан даволаниш натижасида каслликни оғир формасига ўтказиб юбориш мумкин.

Report Page