Брифинг

Брифинг


Ҳозирги кунда Янгийўл туман СЭО ва ЖС бўлими томонидан ҳар бир СОVID-19 чиққан касаллик ўчоғларидан ходимларимиз томонидан тест анализлари олиниб, дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Шунга қарамасдан Республикамизда июн ойининг 10 кунлигида касалланиш кўрсаткичи яна ўсаётганлиги кузатилмоқда.

12 июн куни 304 та холат бўлган бўлса, 23 июн кунига келиб 442 тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси махсус комиссиясининг 74 –сонли баёнида Тошкент шаҳри “Қизил” тоифадаги ҳудудига, Самарқанд ва Тошкент вилояти “Сариқ” тоифадаги ҳудудга киргизилган.

Ҳурматли Янгийўл туман аҳолиси сизлардан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишингизни, аҳоли гавжум жойларда ниқоб тақиб юришингизни сўраймиз. 

28 июндан бошлаб кўнгилочар объектлар-ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, билярд заллари ва компютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари кафе, ошхона, чойхоналарда 8:00 дан 20:00 гача ишлашга рухсат этилади. 

Касалликни олдини олиш мақсадида Сизлар учун туманимиздаги барча ҚОПлар ва ҚВПларда эмлаш хоналари ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 18 ёшдан юқори бўлган барча аҳолимизни эмлашни бошламоқдамиз. Эмлаш учун вакциналаримиз давлатимиз томонидан етарли даражада бепул етказиб берилмоқда ва барча фуқароларимиз учун текин.


Янгийўл туман СЭО ваЖС бўлими бошлиғи Қ.Давранов


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Telegram (https://t.me/yangiyul_tuman)

| Instagram (https://instagram.com/axborot_xizmati_77?igshid=yrbeg6ojuocd)

| Facebook (https://www.facebook.com/%D0%AF%D0%BD%D0%B3%D0%B8%D0%B9%D1%9E%D0%BB-%D1%82%D1%83%D0%BC%D0%B0%D0%BD%D0%B8-%D2%B3%D0%BE%D0%BA%D0%B8%D0%BC%D0%BB%D0%B8%D0%B3%D0%B8-107036537764236/)

| Youtube (https://www.youtube.com/channel/UC2vczo-HUIpMVOjusRPbYZA)

Report Page