БРИФИНГ

БРИФИНГ

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати

30 июнь куни туман ҳокимлигида брифинг бўлиб ўтди. Унда вилоят ва тумандаги ОАВ, ижтимоий тармоқлар вакиллари иштирок этдилар.

Брифингда Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов мамлакатимиз раҳбарининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, “Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Маърузачининг таъкидлашича, коронавирус пандемияси даврида ижтимоий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келган аҳоли қатламини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида вақтинчалик иш ўринларидан айрилган ва кунлик даромад манбайидан узилиб қолган ҳамда чет элдан келган, чет элга қайтиб кета олмаган фуқароларнинг бандлиги таҳлили секторбай ҳар бир маҳаллалар кесимида ўрганиб чиқилди. 1920 та оиланинг  8778 нафар аъзоси “темир дафтар”га киритилди. Май-июнь ойларида 1077 та оилани  камбағалликдан чиқарилиши белгиланган. 2020 йил 15 июнь ҳолатига “темир дафтар”га киритилган 1920 та ночор, камбағал оиладан 1077 таси тегишли далолатнома расмийлаштириш орқали, ишчи гуруҳнинг хулосасига асосан камбағалликдан чиқарилмоқда.

Бугунги кунга қадар туманда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган 34 нафар фуқародан 31 нафари ёки 91 фоизи тўлиқ соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Касалликка чалиниш ҳолатлари, минг афсуски, яна учрамоқда.  Охирги маълумотларга кўра, туманида яна 2 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси бирламчи ҳолатда аниқланди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш дастурлари доирасида 216,2 млрд. сўмлик 66 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 683 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Карантин даврида даромадини йўқотган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича 814 та доимий янги иш ўринлари яратилди.


Report Page