Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Рахимов иштирокида онлайн брифинг бўлиб ўтди

 Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Рахимов иштирокида онлайн брифинг бўлиб ўтди

Sirdaryo viloyati Moliya bosh boshqarmasi

Жорий йилнинг 15 июнь куни Сирдарё вилояти Молия бош бошқармасида бошқарма бошлиғи Рахимов Ойбек Қадамович иштирокида онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Коронавирус пандемиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш, бу борада Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

Барчамизга маълумки ҳозирда бутун дунёда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда.
Бу эса энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатларда ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқиши, дунё молия бозорларида хом ашё товарлари нархининг пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашувини келтириб чиқармоқда.
Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади.
Бунда республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш, аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки пандемия даврида бир қатор тадбиркорлик субъектларини фаолияти тўхташи маҳаллий бюджетга солиқ тушумларини тушишига ўз салбий таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган бир нечта селектор йиғилишларида Давлат бюджети параметрларини ижро этиш маҳаллий бюджет тушумларинининг белгиланган прогноз кўрсатгичларини сўзсиз бажариш бўйича 2020 йилда биринчи навбатда амалга оширилиши лозим вазифалар белгилаб олинган.
Жумладан, мазкур топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида вилоят бўйича солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш, солиқлар йиғилиши даражасини ошириш, мавжуд захираларни сафарбар этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали бюджет даромадлари прогнозининг бажарилишини таъминлаш юзасидан 2020 йилга мўлжалланган “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилди.
Ушбу чора-тадбирлар натижасида 2020 йил 5-ойи учун солиқ ва йиғимлар истиқбол кўрсаткичлар (контингент) режаси 241,0 млрд. сўм бўлиб, ҳақиқий тушум 261,4 млрд. сўмни ташкил этган холда режа 108 фоизга бажарилди ва бюджетга қўшимча 20,4 млрд. сўмга яқин даромад тушурилди.

Жорий йил 1-ярим йиллиги якунлари билан бюджетга 312,1 млрд.сўм солиқ ва йиғимлар тушуши ёки белгиланган режа кўрсаткичи 107 фоизга бажарилиши ва бюджетга қўшимча 21,1 млрд. сўм тушум таъминланиши кутилмоқда.
Шунингдек, пандемия даврида юртимизда тадбиркорлик муҳитини сақлаб қолиш уларни бир маромда ўз фаолиятларини юритишини таъминлаш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда карантин тартиби эълон қилинган кундан бошлаб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор солиқ имтиёзлари бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор Фармон ва қарорлари қабул қилинди. Ушбу қабул қилинган фармон ва қарорларга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди, хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) жорий этилди, солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туради, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди. Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари,спорт соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди.
Тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилди, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилди, Ушбу имтиёзларни берилиши натижасида тадбирокорлик субъектларининг солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳамда пеня ҳисоблашни ва мажбурий ундирув чорасини тўхтатиш бўйича 53 та мурожжаатлар келиб тушган бўлиб, бугунги кунда ушбу мурожаатлар ўрганиб чиқилган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларга жами 5,5 млрд. сўмлик солиқ имтиёзлари берилди жумладан,

- мол-мулки солиғидан 2,2 млрд.сўм, ер солиғи бўйича 3,1 млрд.сўм,

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 46,2 млн.сўм,

- айланмадан олинадиган солиқ бўйича 37 млн.сўмни, ижтимоий солиқ бўйича 65 млн. сўмни ташкил этади.

Шунингдек, тадбиркорлик субьектларига 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача 1425 та корхонага 11,8 млрд. сўм солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлари берилди жумладан,

- мол-мулк ва ер солиғидан 1409 та микрофирма, кичик корхоналарга 2,7 млрд.сўм;

- 16 та бозорлар, савдо комплекслари ва бошқа кўнгилочар корхоналарга 46,0 млн.сўм;

- 9530 та микрофирма ва кичик корхоналарга ягона ижтимойи тўлови бўйича ставкани 12 фоиздан 1 фоизга туширилиши ҳисобига ҳисобига 8,7 млрд. сўм солиқ имтиёзлари берилди.

Бундан ташқари, микрофирма ва кичик корхоналарнинг 2020 йил 15 май ҳолатига ҳосил бўлган солиқ қарздорлиги, пеня ва солиқ қонунчилигини бузганлиги ҳисобига жарималардан бўлган 178,3 млн.сўм солиқ қарзини ундиришни тўхтатилди.

Ҳурматли брифинг иштирокчилари иқтисодиётни қўллаб қувватлаш, пандемия даврида аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизматларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони қабул қииниб ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида вилоятимиздаги 11 та туман ва шаҳардларда 32 та карантин муассасалари ташкил этилиб, ушбу карантин муассасалардаги фуқароларимизга қулай шарт шароитлар ва тиббий хизматни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 9,0 млрд сўм маблағ ажратилиб, ушбу маблағлар қуйидаги йўналишларга сарфланди:

- 32 та карантин муассасаларига март-апрел ойларида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган 1767 нафар тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларга жалб қилинган даври учун уларнинг ойлик лавозим маошининг 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар учун 2,5 млрд сўм,

- Ўзбекистон Республикси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сонли қарорида коронавирус инфекцияси зарарланган беморлар билан мулоқотга киришган, зарарланган беморлар жойлашган объектларда 14 кунлик фаолият олиб борган тиббиёт ходимларига (яъни, врач ходимларга, врач-лаборантларга -25 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга-15 миллион сўм, кичик тиббиёт ходимларига 10 миллион сўм, бошқа ходимларга-5 миллион сўм миқдорида махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланиши белгиланган) 1,8 млрд сўм,

- ҳудудларда санитария эпидемиология осойишталик марказлари ходимлари томонидан олиб борилган дизенфекция тадбирларига 642,5 млн сўм,

- 32 карантин ҳудудларида сақланган фуқароларнинг овқатланиш, дори дармон ва бошқа харажатларига 3,8 млрд сўм маблағлар молиялаштириб берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятда тадбиркорларни қўллаб қувватлаш ва аҳолини иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида 102,9 млрд сўм маблағлар вилоятда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишарига ажратилди жумладан,

- 5 та умутаълим мактабларини таъмирлаш ишларига 14,2 млрд сўм,

- 2 та мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ишларига 5,8 млрд сўм,

- 112 км ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлашга 19,2 млрд сўм,

- 17 км ирригация ва мелиорация тармоқларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига 13,6 млрд сўм,

- Умумфойдаланишдаги ва ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларига 50,0 млрд сўм

- вилоятда жойлашган сув таъминоти корхоналари ва “Тоза ҳудуд” ДУКларни қўллаб қувватлашга 2,2 млрд сўм бюджет ссудалари ажратиб берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонида 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сонини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 10 фоизга ошириш вазифаси белгилаб берилди.

Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978 сонли қарори асосида жорий йилнинг март-июн ойларида тўлаш муддати тугайдиган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттиришга рухсат этилди.

Мазкур чора-тадбирлар натижасида ижтимоий нафақалар учун инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан март-июн ойларида 9554 та нафақа олиш муддати тугаган оилалар учун 1,9 млрд. сўм кўшимча маблағлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4695 сонли қарорида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг:

лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишлича 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш;

меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга оширган ҳолда қўллаш орқали уларни моддий рағбатлантириш белгиланди.

Ушбу мақсадлар учун инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан март-июн ойларида 741,2 млн. сўм маблағлар ажратилади.

Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page