#брифинг

#брифинг

“Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари 


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси , “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви ва вилоят Бандлик бош бошқармаси иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

https://t.me/surxondaryoboshqarma

“Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари мавзусида ташкил этилган брифингда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Умумхалқ ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:

Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, ҳиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

https://t.me/surxondaryoboshqarma

 “Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида барча турар жой ва мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ,

Ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

https://t.me/surxondaryoboshqarma

Жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиш жараёнида тўпланган чиқиндиларни мутасадди идоралар ва махсус хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш. 

https://t.me/surxondaryoboshqarma


Report Page