#брифинг

#брифинг

 

жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Қибрай туман судининг 2019 йилдаги фаолияти ҳақидаги ахбороти


Ўзбекистон Республикаси Президенти мухтарам Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнда судьялар билан ўтказилган учрашувдаги “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш - барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг мухим шарти” мавзусидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли вилоят, туман ва шахар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ахборот бериш тартиби амалда жорий қилинган.

Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси судьялари билан учрашувидаги маърузасидан келиб чиқувчи суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, одил судловни ташкил қилиш борасидаги ишлар аҳволи ва истиқболдаги вазифаларини тўлақонли бажариш, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва аҳамиятини тубдан оширишни кўзда тутади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни мустаҳкамлаш ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига асосан фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди, судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтаришнинг одил судлов мазмун - моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган амалиётига чек қўйилди.

Бу ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши суд тизимида фаолият кўрсатаётган барча раҳбар ва масъул ходимларнинг ўз хизмат бурчини адолат мезонлари асосида садоқат ва масъулият билан бажаришида, ҳеч шубҳасиз, ҳал қилувчи ўрин тутади.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишда уларнинг оғзаки ва ёзма равишдаги мурожаатлари ҳисобга олиб борилиб, қайд қилиш китоби мавжуд, шунингдек, “Е-XSUD” электрон тизимида рўйхатдан ўтказилиб, 2018 йил январь ойидан буён юритилб келинмоқда.

2019 йилнинг давомида суд раиси томонидан жами 45 нафар фуқаролар қабул қилиниб, шулардан 28 нафар фуқаролар маҳаллаларда сайёр қабул қилинган, 6 нафар фуқаролар туман халқ қабулхонасида, 11 нафар фуқаролар бевосита судларда қабул қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди томонидан 2019 йил давомида жами 278 нафар шахсга нисбатан 216 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шундан 187 нафар шахсга нисбатан 136 та жиноят иши ҳукм чиқариш йўли билан кўрилган.

Жами 26 нафар шахсга нисбатан 26 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган. Жиноят ишлари юзасидан жами 132 та ҳусусий ажрим чиқарилган, 61,1 фоизни ташкил этади, 93 нафар шахсга нисбатан 84 та жиноят иши сайёр судда кўрилган, яъни 38, 89 фоизни ташкил этган. 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши бўйича қидирув эълон қилиниб туман прокуратурасига юборилган, 4 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши бўйича муддат 4 ойгача узайтирилган, муддат асосли узайтирилган, 38 нафар шахсга нисбатан 23 та жиноят иши 2020 йил 1 январга қолдиқ бўлиб ўтган.

2019 йил давомида жами 138 нафар шахсга нисбатан прокурор томонидан илтимоснома киритилган бўлиб, шулардан 114 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида, 7 нафар шахсга нисбатан уй қамоғи қўллаш ҳақида, 1 нафар шахсга нисбатан мурдани эксгумация қилиш, 1 нафар шахсга нисбатан шахсни тиббий муассага жойлаштириш, 7 нафар шахсга нисбатан почта телеграф жўнатмаларини хатлаш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимосномалар киритилиб, 136 та илтимосномалар суд томонидан қаноатлантирилган, 2 та қамоққа олиш тўғрисидаги илтимосномалар рад этилган.

Жами 467 нафар шахсга нисбатан материаллар кўрилган.

 

Жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот ишлари

2019 йил давомида жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди томонидан 43 та учрашувлар ўтказилиб маърузалар ўқилган, 4 маротаба газеталарда мақола эълон қилинган, 4 маротаба телекўрсатувларда, 1 журналда мақола эълон қилинган , 84 та жиноят иши сайёр суд мажлисида кўрилган, 132 та жиноят иши юзасидан ҳусусий ажримлар чиқарилган, 39 таси бўйича жавоб олинган.

2019 йил давомида суд томонидан жами 31 та маҳаллаларда, 6 та ўқув муссасаларида, 6 та корхона ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот ва очиқ мулоқот ўтказилган.

60 ёшдан ошган шахсларга нисбатан 18 та иш 18 та шахс кўриб тамомланган; (2018 йилда 60 ёшдан ошган шахсларга нисбатан 6 та иш 7 та шахс кўриб тамомланган) 14-30 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан 71 та иш 92 та шахс кўриб тамомланган; (2018 йилда 14-30 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан 116 та иш 136 та шахс кўриб тамомланган) вояга етмаганларга нисбатан 2 та иш 3 та шахс кўриб тамомланган; (2018 йилда вояга етмаганларга нисбатан 3 та иш 5 та шахс кўриб тамомланган) аёлларга нисбатан 29 та иш 30 та шахс кўриб тамомланган. (2018 йилда аёлларга нисбатан 33 та иш 43 та шахс кўриб тамомланган).

 

Жиноят ишлари бўйича

Қибрай туман суди

25.02.2020 йил                           


Report Page