Брифинг

Брифинг


МУТАСАДДИЛАР АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ

– 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятимиздаги боғча ёшидаги болаларнинг 55.6 фоизи мактабгача таълим ташкилотига жалб қилинган, –дейди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мадаминжон Исроилов. –Ютуқлар ўзимизники, лекин камчиликлар ҳам етарли. Вилоятимиздаги 123 та мактабгача таълим ташкилотида ичимлик суви ташиб келтирилади, 147 тасида иссиқ овқат ўтин ёқиб пиширилади.

Бу маълумотлар оммавий ахборот воситалари ходимлари учун вилоят Ахборот кутубхона марказида ўтказилган брифингда айтилди.

“2019 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ҳақида 2020 йилдаги истиқболли вазифалар” юзасидан ўтказилган брифингда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров, вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фарҳод Акбаров, “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов, Бандлик бош бошқармаси бўлим бошлиғи Аюбхон Абдуллаев ҳам соҳада амалга оширилган ишлар, келгусидаги режалар ҳақида журналистларга ахборот бердилар.

­– Бундай брифинглар йил давомида мунтазам ўтказиб борилади, – деди вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Report Page