Бразилияда футбол тарихидаги энг йирик ҳисоблардан бири қайд этилди

Бразилияда футбол тарихидаги энг йирик ҳисоблардан бири қайд этилди


28 сентябрь куни дунё футболи тарихига кирадиган воқеа содир бўлди. Рио штати (Бразилия) доирасида ўтаётган аёллар ўртасидаги чемпионатда «Фламенго» клуби «Греминьо» жамоаси устидан 56:0 ҳисобида устун келди. Бу лига тарихидаги энг йирик ҳисобдир, деб хабар беради клубларнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси. 

Дунё футболидаги энг йирик ҳисоб 2002 йил 31 октябрда Мадагаскар чемпионатида «Адама» – «Л'Эмирн» жамоалари ўртасидаги ўйинда қайд этилган, ўйинда мезбонлар 149:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Аммо меҳмонлар ҳакамга қарши норозилик билдириш учун тўпларни ўз дарвозаларига атайин киритишган. 

Иккинчи йирик натижа сифатида ҳозиргача Австралия ва Самоа миллий жамоалари ўртасидаги ўйин ҳисоби қайд этилар эди (31:0). Бу баҳс ЖЧ-2002 саралашидан доирасида 2001 йил 11 апрелда бўлиб ўтган.

Report Page