Бразилияда бир ҳафта ичида 100 нафар маҳбус ўлдирилди

Бразилияда бир ҳафта ичида 100 нафар маҳбус ўлдирилди


Vayvooo ))

Бразилияда бир ҳафта ичида ўлдирилган маҳбуслар сони тахминан 100 кишини ташкил қилди, деб хабар беради “Франс Пресс” агентлиги.

Хабарга кўра, Бразилиянинг Манаус шаҳридаги қамоқхонада якшанба куни тўрт нафар маҳкум ўлдирилган.

Аввалроқ, мамлакатдаги яна бир қамоқхонада рўй берган тартибсизликлар вақтида камида 33 маҳбус ҳалок бўлганди. Ҳодиса Рорайма штатида юз берган.

Шунингдек, Манаус шаҳридаги қамоқхонада 17 соатдан ортиқ давом этган исён вақтида 60 киши қурбон бўлгани ҳам маълум қилинган.


Report Page