Бош Прокуратурада «тозалаш» бошланди.

Бош Прокуратурада «тозалаш» бошланди.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@ Oltiariq_tv

Бош Прокурор Отабек  Муродов  ишдан олинди. Шавкат Мирзиёев  унинг порахўрлиги ҳақида гапирганидан бир қанча вақт ўтмай барча ОАВ Отабек Муродовнинг порахўрлги ҳақида ёза бошлашди.

Асосий мавзуга ўтиш олдидан  Отабек Муродов ҳақида қисқача сўз юритмоқчиман. Айтадиганларим менинг шахсий фикрларим ва бу ўзгармайди.

Отабек Муродов инсон сифатида самимий эди. Ҳақиқий дипломат  йигит у. Қаттиққўллик, сўконғичлик (Прокурорлар одатда қўпол сўзлардан кўп фойдаланади), ҳурматсизлик каби иллатлардан холи инсон.

Хушмумоала, ҳар қандай даврага мослашувчан ва инсонни қадрлай оладиган одати бор эди.

Бош прокурор сифатида эса ҳамма кўрди, унинг кимлигини. У Прокуратура эшикларини Матбуот ва умуман ОАВ учун катта қилиб очиб қўйди.

Халққа яқин бўлишга ҳаракат қилди. Тан олиш керакки, буни уддалади ҳам.

Қашқадарёда обрўли оиланинг фарзанди бўлгани учун ҳам кўпчилик уни таниган билган, ишонмасангиз Шаҳрисабз ёки Китобга бориб сўранг, уни билаганлар асло ёмон фикр эшитмайсиз. Онаси Дилбар опа суд тизимида узоқ йиллар ишлаб одамларга яхшилик тилаган ва қилган аёл. Отаси ҳам газ соҳасида ишлаб қўлидан келгунича ёрдамга ошиққан. Тарбия кўрган йигит бўлган Отабек Муродов.

Пора масаласига келсак, буниси ҳозирча бизга қоронғу. Сабаби, Отабек Муродов кетганидан кейин Прокуратура  яна ОАВ учун ёпиқ эшикка айланди. Эшиклар мустаҳкам ёпилди. Бу нима билан боғлиқ экани ҳозирча номаълум.

Асосий мавзу эса Отабек Муродов ортидан Прокуратурада яна тозалаш бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўғри деб айтилган прокурорлар 2017-2018 йил лар давомида «тозаланди». Кейин бу тозалаш тўхтаб қолди.

Энди бу тозалаш қайтадан бошланди. Собиқ Бош прокурор Р.Қодиров, И. Абдуллаев, О. Муродов «командаси» қайтадан тозаланади. Бошланди ҳам.

«7news.uz» га ҳуқуқ тартибот идораларидаги ишончли манбанинг хабар беришича, Бош Прокуратурада бир қанча раҳбарлар ишдан олинган. Жумладан, Кадрлар бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Мирсафоев (2014 йилларда Ички хавфсизлик бошқармаси (Инспекция) ходими бўлишига қарамай, Коррупция  бошқармаси хизмат хонасида ўтирарди) ишдан олингани айтилмоқда.

Шунингдек, Ички хавфсизлик бошқармаси (Инспекция) бошлиғи Нажмиддин Жуламонов, Халқаро ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Олим Набиев, Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи Шохмуҳаммадбек Муҳаммаджонов, Ҳуқуқ тартибот идораларида қонун ижросини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Баҳром Тоштемиров ҳам ўз лавозимидан озод этилган.

Бу ҳақда расмий маълумотлар бўлмагани сабабли, расман уларнинг ишдан олиндими ёки йўқлигини тасдиқлаш имкони бўлмади.


Report Page