Боливияда автобус иштирокида рўй берган ЙТҲ оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Боливияда автобус иштирокида рўй берган ЙТҲ оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Vayvooo ))
Фото: eldia.com

Боливия жанубидаги Тариха департаментида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. El Dia газетасининг хабар беришича, сешанба, 17 январь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 27 инсон жароҳатланди.

Фожиа қурбонлари орасида икки нафар ёш бола ҳам борлиги айтилмоқда. Жароҳатланганлар яқин орадаги касалхоналарга етказилди.

Полиция ЙТҲ юзасидан суриштирув ишларини бошлади. Тахминий маълумотларга кўра, Кочабамба шаҳрига йўл олаётган автобус тўхташ тизимидаги носозлик сабаб ағдарилиб кетган.

Маълумот учун, Боливияда ҳар йили йўлларнинг ёмон ҳолати ва ЙҲХ қоидаларига амал қилмаслик оқибатида келиб чиқувчи ЙТҲ оқибатида минглаб кишилар ҳалок бўлади, 40 минг инсон турли даражадаги жароҳатларни олади.

Manba: Kun.uz

Report Page